11-Боб. Денгиз суви (58-ҳадис)
25 феврал 2016 й.
1352 марта ўқилди.

 باب ماء البحر

11-Боб. Денгиз суви
 
أخبرنا قتيبة عن مالك عن صفوان بن سليم عن سعيد بن سلمة أن المغيرة بن أبي بردة من بني عبد الدار أخبره أنه سمع أبا هريرة يقول سأل رجل رسول الله صلى الله عليه وسلم فقال يا رسول الله إنا نركب البحر ونحمل معنا القليل من الماء فإن توضأنا به عطشنا أفنتوضأ من ماء البحر فقال رسول الله صلى الله عليه وسلم هو الطهور ماؤه الحل ميتته
 
 
58. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўради:“Эй Аллоҳнинг Расули, албатта, биз денгиз (кемасига)га минамиз. Ўзимиз билан бирга оз сув оламиз. Агар у сув билан таҳорат қилсак, чанқаймиз. Денгиз сувидан таҳорат олсак бўладими?” деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “У (денгиз) суви пок, ўлимтиги ҳалолдир”, дедилар”.
 
Шарҳ:
 
Бу ҳадисда саҳобалардан бирлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан денгиз суви ҳақида сўрамоқда. Бу саволга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қисқа ва лўнда жавоб бердилар: “У (денгиз) суви пок, ўлимтиги ҳалолдир”, дедилар. Яъни денгизнинг суви пок, денгиз ҳайвонларининг ўлимтиги эса ҳалолдир.  Ҳадиснинг зоҳирий маъноси денгизда яшаб, денгизда ўлган ҳар қандай ҳайвон, ҳатто денгиз ити ва денгиз тўнғизининг ҳалол эканига далолат этади. Ҳанафий уламоларимиз наздида, балиқдан бошқа денгиздаги барча жонвор гўшти ҳаром.
 
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
 
1. Инсон билмаган масаласини билиб олиш учун, биладиган кишилардан сўраб олиш кераклиги
 
2. Саволга қисқа ва лўнда жавоб бериш кераклиги 
 
3. Денгиз сувининг пок эканлиги
 
4. Денгиз ўлимтигининг ҳалол эканлиги
 
Болои Ҳовуз жомеъ масжиди
имом хатиби
Жобиржон Элов
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:50
Куёш: 06:30
Пешин: 13:10
Аср: 17:00
Шом: 18:50
Хуфтон: 20:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram