12-Боб. Қор билан таҳорат қилиш (59-ҳадис)
30 март 2016 й.
1310 марта ўқилди.

 باب الوضوء بالثلج

12-Боб. Қор билан таҳорат қилиш
 
 أخبرنا علي بن حجر قال حدثنا جرير عن عمارة بن القعقاع عن أبي زرعة بن عمرو ابن جرير عن أبي هريرة قال كان رسول الله صلى الله عليه وسلم إذا استفتح الصلاة سكت هنيهة فقلت بأبي أنت وأمي يا رسول الله ما تقول في سكوتك بين التكبير والقراءة قال أقول اللهم باعد بيني وبين خطاياي كما باعدت بين المشرق والمغرب اللهم نقني من خطاياي كما ينقي الثوب الأبيض من الدنس اللهم اغسلني من خطاياي بالثلج والماء والبرد
59. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни бошлаган вақтларида оз муддат сукут сақлар эдилар. “Ота-онам сизга фидо бўлсин, эй Аллоҳнинг Расули, такбир ва қироат орасида сукут сақлаганизда нима дейсиз”, дедим. У зот: “Аллоҳим! Мен билан хатоларим орасини худди машриқ билан мағрибнинг орасини узоқ қилганингдек узоқ қилгин. Аллоҳим! Мени хатоларимдан худди оқ кийим кирдан покланганидек поклагин. Аллоҳим! Мени хатоларимдан қор, сув ва муз ила ювгин”, дейман, дедилар”.
 
Шарҳ:
Бу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозни бошлаган вақтларидаги дуолари ҳақида сўз бормоқда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳим! Мени хатоларимдан қор, сув ва муз ила ювгин”, деб дуо қилдилар.                            Уламоларимиз дейдилар: “Гуноҳларни қор, сув ва муз билан ювилишини сўраш, Аллоҳ таъолодан гуноҳларнинг авф қилишини сўрашдир.                                                                                             Али ал-Қорий шу ҳадиснинг шарҳида шундай дейдилар: “Мени гуноҳимдан барча мағфират йўллари билан поклагин”.    
Ибн Дақиқ шундай дейдилар: “Булар билан гуноҳнинг ўчишига таъбир қилинди. Чунки кийимни ювилиши уч пок нарса билан  такрорланса, унинг поклиги ошади”.                              
 
        Уламолар намозни бошлаган вақтидаги дуода ихтилоф қилганлар. Имом Абу Ҳанифа ва имом Аҳмад наздларида ушбу дуо ўқилади.  Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни бошлаган вақтларида “Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва таъоло жаддука ва ла илаҳа ғойрук”, дер эдилар.    
 
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг такбири таҳримадан кейин дуо ўқишлари
2. Саҳобаларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан билмаган нарсаларини сўрашлари
3. Саҳобаларнинг илмга бўлган интилишлари
4. Дуонинг фазилати
 
 
Болои Ҳовуз жомеъ масжиди
имом хатиби
Жобиржон Элов
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:50
Куёш: 06:30
Пешин: 13:10
Аср: 17:00
Шом: 18:50
Хуфтон: 20:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram