Қор суви билан таҳорат қилиш (60- ҳадис)
27 апрел 2016 й.
1330 марта ўқилди.

 الوضوء بماء الثلج

Қор суви билан таҳорат қилиш
 
 أخبرنا إسحاق بن إبراهيم قال أنبأنا جرير عن هشام بن عروة عن أبيه عن عائشة
قالت كان النبي صلى الله عليه وسلم يقول اللهم اغسل خطاياي بماء الثلج والبرد ونق قلبي من الخطايا كما نقيت الثوب الأبيض من الدنس
 
60. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Аллоҳим! Хатоларимни қор суви ва муз ила ювгин. Қалбимни хатолардан худди оқ кийимни кирдан поклаганингдек поклагин”, дер эдилар”.
 
Шарҳ:
 
Бу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг  “Аллоҳим! Хатоларимни қор суви ва муз ила ювгин. Қалбимни хатолардан худди оқ кийимни кирдан поклаганингдек поклагин” деган дуолари ҳақида сўз бормоқда. Қор суви ва муз билан ювилган нарса жуда яхши тоза бўлади. Аммо гуноҳларни қор суви ва муз билан ювилишини сўраш, Аллоҳ таъолодан гуноҳларнинг авф қилишини сўрашдир. 
Имом Насоий бу ва олдинги ҳадиси шарифларда хатолардан покланишда қор ва муз билан покланиш ҳақидаги ҳадисларни таҳорат бобида келтиришлари фиқҳ бобида ҳам ўта зийрак олимликлари намоён бўлади, зеро уларни покланиш учун сув ўрнида истеъмол қилиш ҳам дурустдир.
 
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
 
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларининг фазилати
 
2. Аллоҳ таалодан гуноҳини кечирилишини сўраб дуо қилишнинг фазилати
 
3. Дуоларни ёдлашнинг фазилати 
 
Болои Ҳовуз жомеъ масжиди
имом хатиби
Жобиржон Элов



 

 
 
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:50
Куёш: 06:30
Пешин: 13:10
Аср: 17:00
Шом: 18:50
Хуфтон: 20:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram