13-Боб. Муз суви билан таҳорат қилиш (61-ҳадис)
11 май 2016 й.
1270 марта ўқилди.

 

 
باب الوضوء بماء البرد
13-Боб. Муз суви билан таҳорат қилиш
 
 أخبرني هارون بن عبد الله قال حدثنا معن قال حدثنا معاوية بن صالح عن حبيب ابن عبيد عن جبير بن نفير قال شهدت عوف بن مالك يقول سمعت رسول الله صلى الله عليه وسلم يصلى على ميت فسمعت من دعائه وهو يقول اللهم اغفر له وارحمه وعافه واعف عنه وأكرم نزله وأوسع مدخله واغسله بالماء والثلج والبرد ونقه من الخطايا كما ينقى الثوب الأبيض من الدنس
 
61. Авф ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маййитга намоз ўқиётганларида дуоларини эшитдим. У зот: “Аллоҳим, уни мағфират қилгин ва раҳм қилгин, офиятда қилгин, афв қилгин, тушар жойини ҳурматли қилгин, кирар жойини кенг қилгин. Уни сув, қор ва муз билан ювгин. Оқ кийимни кирдан поклаганингдек, уни хатолардан поклагин”, дедилар
 
Шарҳ:
 
Бошқа бир ривоятда шу ҳадиснинг давоми келган, унда: “Унинг ҳовлиси ўрнига яхшироқ ҳовли бергин, аҳли ўрнига яхшироқ аҳл бергин, жуфти ўрнига яхшироқ жуфт бергин. Уни жаннатга киритгин. Унга қабр азобидан ёки дўзахт азобидан паноҳ бергин”.  Ҳаттоки, ўша ўлик мен бўлсам эди, деб орзу қилдим, дейилган. Яъни, Авф ибн Молик розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маййитга намоз ўқиятганларида дуоларини эшитиб туриб, ўша ўлик мен бўлсам эди, деб орзу қилган эканлар.
 
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
 
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жаноза намозида дуо ўқишлари
 
2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларининг барокати
 
3. Жаноза намозининг ҳикмати маййитга дуо қилиш экани
 
Болои Ҳовуз жомеъ масжиди
имом хатиби
Жобиржон Элов
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:24
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram