Итнинг сарқити (62-63-ҳадислар)
31 май 2016 й.
1211 марта ўқилди.

 

سؤر الكلب
Итнинг сарқити
 
- أخبرنا قتيبة عن مالك عن أبي الزناد عن الأعرج عن أبي هريرة أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال إذا شرب الكلب في إناء أحدكم فليغسله سبع مرات
 
- أخبرني إبراهيم بن الحسن قال حدثنا حجاج قال: قال ابن جريج أخبرني زياد بن سعدان ثابتا مولى عبد الرحمن بن زيد أخبره أنه سمع أبا هريرة يقول قال رسول الله صلى الله عليه وسلم إذا ولغ الكلب في إناء أحدكم فليغسله سبع مرات
 
 
62. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:“Сизлардан  бирортангизнинг идишидан ит ичса, уни етти марта ювсин”, дедилар”.
 
63. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:“Сизлардан бирортангизнинг идишини ит яласа, уни етти марта ювсин”, дедилар”. 
 
Шарҳ:
 
Бу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ит ичган ёки ялаган идишни қандай поклаш йўлини ўргатмоқдалар. Бошқа ҳайвонлардан кўра итнинг ялагани оғирроқ бўлгани учун у теккан  идишни етти марта ювмаса, нажас кетмас экан. Бошқа бир ривоятда “Улардан биринчиси ёки улардан биттаси тупроқ билан бўлсин”, дейилган. Демак, етти ювишдан бири тупроқ билан бўлиши керак. Чунки тупроқ билан тозаланган идишда ҳеч қандай микроб қолмас экан.
 
 
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
 
1. Итнинг сўлаги нажас эканлиги
 
2. Ит ичган идишни етти марта ювиш кераклиги
 
3. Ит ялаган идишни етти марта ювиш кераклиги
 
4. Итдан эҳтиёт бўлиш кераклиги
 
Болои Ҳовуз жомеъ масжиди
имом хатиби
Жобиржон Элов
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:50
Куёш: 06:30
Пешин: 13:10
Аср: 17:00
Шом: 18:50
Хуфтон: 20:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram