Ит ялаганда ундаги нарсани тўкиб юборишдаги амр (64-ҳадис)
08 июл 2016 й.
1185 марта ўқилди.

 الأمر بإراقة ما في الإناء إذا ولغ فيه الكلب

Ит ялаганда ундаги нарсани тўкиб юборишдаги амр
 
 أخبرنا علي بن حجر قال أنبأنا علي بن مسهر عن الأعمش عن أبي رزين وأبي صالح عن أبي هريرة قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم إذا ولغ الكلب في إناء أحدكم فليرقه ثم ليغسله سبع مرات  
 
64. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирортангизнинг идишини ит яласа, ундаги нарсани тўкиб юборсин. Сўнгра уни етти марта ювсин”, дедилар”. 
 
Шарҳ:
 
Бу ҳадисда ит ялаган идишда сув бўлса, уни тўкиб, етти марта ювиш тўғрисида сўз бормоқда. Чунки ит доимо нажас нарсаларни танавул қилиб юради. Шунинг учун унинг оғзи ва сўлаги турли зарарли микробларга тўла бўлади. Шунда ит ялаган нарса нажас бўлади. Шунинг учун ит ичган сувни тўкиб юбориш шарт. Сўнгра идишни етти марта ювиб тозалаш билан ундаги микропларни кетқазган бўлади. Бошқа ривоятларда бири тупроқ билан бўлиши зикр этилган.
 
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
 
1. Итнинг сўлаги нажас эканлиги
 
2. Ит ичган сувни тўкиб юбориш кераклиги
 
3. Ит ялаган идишни етти марта ювиш кераклиги
 
4. Итдан идишларни эҳтиёт қилиш кераклиги
 
5. Етти ювишда ҳикмат борлиги
 
Болои Ҳовуз жомеъ масжиди
имом хатиби
Жобиржон Элов
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:50
Куёш: 06:30
Пешин: 13:10
Аср: 17:00
Шом: 18:50
Хуфтон: 20:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram