14-Боб. Ит ялаган идишни тупроқ билан ишқалаш (65-ҳадис)
10 июл 2016 й.
1225 марта ўқилди.

 

باب تعفير الإناء الذي ولغ فيه الكلب بالتراب
14-Боб. Ит ялаган идишни тупроқ билан ишқалаш
 
أخبرنا محمد بن عبد الأعلى الصنعاني قال حدثنا خالد حدثنا شعبة عن أبي التياح
قال سمعت مطرفا عن عبد الله بن المغفل أن رسول الله صلى الله عليه وسلم أمر بقتل الكلاب ورخص في كلب الصيد والغنم وقال إذا ولغ الكلب في الإناء فاغسلوه سبع مرات وعفروه الثامنة بالتراب
 
65. Абдуллоҳ ибн Муғаффал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам итларни ўлдиришга буюрдилар. Ов ва қўй (қўриқчилик) итига рухсат бердилар. У зот: “Идишни ит яласа, уни етти марта ювинглар ва саккизинчи марта  тупроқ билан ишқаланглар”, дедилар”. 
 
Шарҳ:
 
Бу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам итларни ўлдиришга буюриб, ов ва қўриқчилик итига рухсат берганликлари. Идишни ит яласа, уни етти марта ювиб ва саккизинчи марта тупроқ билан поклаш кераклиги тўғрисида сўз бормоқда.
 
  Абу Ҳанифа наздларида ит ялаган идишни етти марта ювиш шарт эмас. Балки қалбида нажасни кетқазгани ғолиб бўлгунча ювса, бўлади, деганлар.
  Уламолар собун ва шунга ўхшаш нарсалар билан ит ялаган идишни тозаласа, тупроқни ўрнини боса олмайди, деганлар.
 Уламоларимиз тупроқ билан ювиш бошида ёки орасида бўлгани яхши. Чунки охирида тупроқ билан ювилса, яна сув билан ювиш керак бўлади, деганлар. 
 
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
 
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам итларни ўлдиришга буюрганликлари
 
2. Ов ва қўриқчилик итига рухсат берилганлиги
 
3. Ит ялаган идишни етти марта ювиш кераклиги
 
4. Ит ялаган идишни саккизинчи марта тупроқ билан ювиш кераклиги
 
5. Итнинг нажас эканлиги
 
Болои Ҳовуз жомеъ масжиди
имом хатиби
Жобиржон Элов

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:50
Куёш: 06:30
Пешин: 13:10
Аср: 17:00
Шом: 18:50
Хуфтон: 20:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram