Оғизни чайқаш ва бурунга сув олиб тозалаш (82-ҳадис)
14 март 2017 й.
517 марта ўқилди.

 

 
المضمضة والاستنشاق
Оғизни чайқаш ва бурунга сув олиб тозалаш
 
 أخبرنا سويد بن نصر قال أنبأنا عبد الله عن معمر عن الزهري عن عطاء بن يزيد الليثي عن حمران بن أبان قال رأيت عثمان بن عفان رضي الله عنه توضأ فأفرغ على يديه ثلاثا فغسلهما ثم تمضمض واستنشق ثم غسل وجهه ثلاثا ثم غسل يديه اليمنى إلى المرفق ثلاثا ثم اليسرى مثل ذلك مسح برأسه ثم غسل قدمه اليمنى ثلاثا ثم اليسرى مثل ذلك ثم قال رأيت رسول الله صلى الله عليه وسلم توضأ نحو وضوئي ثم قال من توضأ نحو وضوئي هذا ثم صلى ركعتين لا يحدث نفسه فيهما بشيء غفر له ما تقدم من ذنبه
 
82. Ҳумрон ибн Абон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Усмон розияллоҳу анҳуни таҳорат қилганларини кўрдим. Икки қўлларига сув қуйиб уч марта ювди. Сўнгра оғзини чайқади ва бурнига сув олиб тозалади. Кейин юзини уч марта ювди. Сўнгра ўнг қўлини тирсаги билан уч марта ювди. Кейин чап қўлини ҳам шунга ўхшатиб ювди. Бошига масҳ тортди. Кейин ўнг оёғини тўпиқлари билан уч марта ювди. Сўнгра чап оёғини ҳам шунга ўхшатиб ювди. Кейин: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни менинг шу таҳоратимга ўхшатиб таҳорат қилганларини кўрдим”, деди. Сўнг: “Ким менинг шу таҳоратимга ўхшатиб таҳорат қилиб икки ракат намоз ўқиса, унда бирор нарсани кўнглидан ўтқазмаса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади”, дедилар”.  
 
Шарҳ:
 
Усмон розияллоҳу анҳунинг озод қилган қуллари Ҳумрон розияллоҳу анҳудан ривоя қилинган ҳадисда “Усмон розияллоҳу анҳу икки қўлларига сув қуйиб уч марта ювиб бўлгач, оғзларини чайиб ва бурунларига сув олиб тозалаганларини кўрганларини хабарини бермоқда. “Мазмаза” сўзи оғизға сув олиб, яхшилаб ғарғара қилиб чайишдир. “Истиншоқ” сўзи бурунга сув олиб, чиқариб ташлашдир. Таҳоратда оғизни чайқаш ва бурунга сув олиб тозалаш суннатдир. Бу амалларни уч мартадан қилиш ҳам суннатдир. Фақат, Рўзадор киши мазмаза ва истиншоқ қилишда эҳтиёт бўлиши лозим.
 
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
 
1. Таълим учун таҳорат қилиб кўрсатишнинг жоизлиги
 
2. Мазмаза ва истиншоқнинг суннатлиги
 
3. Таҳорат қилгандан сўнг икки ракат намоз ўқишнинг афзаллиги
 
“Мир Араб” ўрта махсус ислом билим юрти мударриси,
“Болои Ҳовуз” жомеъ масжидининг имом хатиби
Жобиржон Элов 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:53
Пешин: 13:10
Аср: 15:50
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:50
Тўлиқ тақвим »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram