Қайси қўли билан оғзини чайқайди (83-ҳадис)
13 апрел 2017 й.
532 марта ўқилди.

 

 
بأي اليدين يتمضمض
Қайси қўли билан оғзини чайқайди
 
 أخبرنا أحمد بن محمد بن المغيرة قال حدثنا عثمان هو ابن سعيد بن كثير بن دينار الحمصي عن شعيب هو ابن أبي حمزة عن الزهري أخبرني عطاء بن يزيد عن حمران أنه رأى عثمان دعا بوضوء فأفرغ على يديه من إنائه فغسلها ثلاث مرات ثم أدخل يمينه في الوضوء فتمضمض واستنشق ثم غسل وجهه ثلاثا ويديه إلى المرفقين ثلاث مرات ثم مسح برأسه ثم غسل كل رجل من رجليه ثلاث مرات ثم قال رأيت رسول الله صلى الله عليه وسلم توضأ وضوئي هذا ثم قال من توضأ مثل وضوئي هذا ثم قام فصلى ركعتين لا يحدث فيهما نفسه بشيء غفر الله له ما تقدم من ذنبه
 
 
83. Ҳумрон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши: “Усмон розияллоҳу анҳуни таҳорат суви олиб келишни буюрганларини кўрди. Идишдан икки қўлига сув қуйиб уч марта ювди. Сўнгра ўнг қўлини сув идишга киргизиб, оғзини чайқади ва бурнига сув олиб тозалади. Кейин юзини уч марта ювди. Икки қўлини тирсаги билан уч марта ювди. Сўнгра бошига масҳ тортди. Кейин ҳар икки оёғини уч марта ювди. Кейин: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни менинг шу таҳоратимга ўхшатиб таҳорат қилганларини кўрдим”, деди. Сўнг: “Ким менинг шу таҳоратимга ўхшатиб таҳорат қилса ва туриб икки ракат намоз ўқиса, унда бирор нарсани кўнглидан ўтқазмаса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади”, дедилар”.  
 
Шарҳ:
 
Ушбу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оғизларини ўнг қўллари билан чайиганлари тўғрисида сўз бормоқда. Одатда оғиз ва бурунга ўнг қўл билан сув олинади, бурин эса чап қўл билан қоқилади. Аввал уч марта мазмаза қилинади. Сўнг уч марта истиншоқ қилинади. Буларнинг ҳар бири учун алоҳида сув олинади.  
 
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
 
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оғизларини ўнг қўллари билан чайишлари
 
2. Оғизни ўнг қўл билан чайишни афзаллиги
 
3. Оғизни чайиш озодалик ва поклик учун аҳамиятли экани
 
 
“Мир Араб” ўрта махсус ислом билим юрти мударриси,
“Болои Ҳовуз” жомеъ масжидининг имом хатиби
Жобиржон Элов

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:53
Пешин: 13:10
Аср: 15:50
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:50
Тўлиқ тақвим »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram