Ҳожат қилишни истаганда узоқлашиш
03 апрел 2015 й.
1479 марта ўқилди.

 الإبعاد عند إرادة الحاجة

Ҳожат қилишни истаганда узоқлашиш

16- أخبرنا عمرو بن علي قال حدثنا يحيى بن سعيد قال حدثنا أبو جعفر الخطمي عمير بن يزيد قال حدثني الحرث بن فضيل وعمارة بن خزيمة بن ثابت عن عبد الرحمن بن أبي قراد قال خرجت مع رسول الله صلى الله عليه وسلم إلي الخلاء وكان إذا أراد الحاجة أبعد

16. Абдурраҳмон ибн Аби Қурод розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан қазои ҳожат учун чиқдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қазои ҳожат қилишни истасалар узоқлашар эдилар”, дедилар.

Шарҳ:

Ўша пайтларда қазои ҳожат учун қурилган алоҳида жой бўлмаган. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатга чиқишни истаганларида одамлардан узоқлашар эдилар. Демак, очиқ, яланглик жой бўлса, узоқроқ жойга бориш халонинг одобларидандир.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қазои ҳожат учун узоқлашишлари

2. Халонинг одобларидан бири узоқроқ жойга бориш кераклиги

3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал хулқ соҳиби эканликлари

4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг инсоний эҳтиёждан келиб чиқиб қиладиган ҳар қандай ишлари ҳам суннат ҳам У зотнинг ҳар бир ишлари саодат йўли эканлиги.

Жобир Элов
"Болои ҳавз" масжиди имом-хатиби
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:35
Куёш: 05:20
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:05
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram