Ўша(ҳожат қилишни истаганда узоқлашиш)ни тарк этишдаги рухсат
21 апрел 2015 й.
1493 марта ўқилди.

 

 

الرخصة في ترك ذلك

Ўша(ҳожат қилишни истаганда узоқлашиш)ни тарк этишдаги рухсат

 

 أخبرنا إسحاق بن إبراهيم قال أنبأنا عيسى بن يونس قال أنبأنا الأعمش عن شقيق عن حذيفة قال كنت أمشي مع رسول الله صلى الله عليه وسلم فانتهى إلى سباطة قوم فبال قائما فتنحيت عنه فدعاني وكنت عند عقبيه حتى فرغ ثم توضأ ومسح على خفيه

 
 
18. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир қавмнинг ахлат ташлайдиган жойига етганда, У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам туриб бавл этдилар. Мен у кишидан узоқлашдим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам мени чақирдилар ва орқаларига тугатгунларича турдим. Сўнг таҳорат қилдилар ва маҳсиларига масҳ тортдилар”, дедилар.
 
Шарҳ:
 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо ўтириб бавл қилганлар, саҳобаларни ҳам тик туриб бавл қилишдан қайтарганлар. Аммо ушбу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тик туриб бавл этишларини ўз сабаби бўлган. Имом Байҳақий ривоятларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тиззаларини ички қисмида жароҳат бўлганлиги туфайли туриб бавл қилдилар, деб келган. Баъзи аҳли илмлар  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтириб бавл этишга қулай жой тополмаганлари учун туриб бавл қилганлар, деганлар. Баъзи ривоятларда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўша пайтда беллари оғрир эди, деб келган. 
Ҳузайфа розияллоҳу анҳу У зотдан узоқлашганларида қайтариб чақириб олишлари ҳам ўша ҳолларида биров келиб қолмаслиги учун қараб туриш мақсадида бўлган.
 Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳузайфа розияллоҳу анҳуга ишончлари юксаклиги.
2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг узр сабабли туриб бавл қилганликлари.
3. Ахлату нажосат учун алоҳида ажратилган жой бўлса ундай жойга бавл қилиш жоизлиги.
4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо пок юрганликлари.
 
Жобир Элов
"Болои ҳавз" масжиди имом-хатиби
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:35
Куёш: 05:20
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:05
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram