Қазои ҳожатда қиблага орқасини қилишдан қайтарилганлиги (21-ҳадис)
15 май 2015 й.
1457 марта ўқилди.

 

 

النهي عن استدبار القبلة عند الحاجة

Қазои ҳожатда қиблага орқасини қилишдан қайтарилганлиги 

 
21- أخبرنا محمد بن منصور قال حدثنا سفيان عن الزهري عن عطاء بن يزيد عن أبي أيوب أن النبي صلى الله عليه وسلم قال لا تستقبلوا القبلة ولا تستدبروها لغائط أو بول ولكن شرقوا أو غربوا 
 
21. Абу Айюб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қазои ҳожатда, қиблага юзланманглар ва унга ортни ўгирманглар. Лекин шарққа ёки ғарбга қаранглар”, дедилар”.
 
Шарҳ:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадисда, қазои ҳожатда қиблага юзланишдан ҳам ортни ўгиришдан ҳам қайтардилар. Демак нафақат қиблага юзланиш балки унга ортини қилиб қазои ҳожат қилиш мумкин эмас. Ҳадисдаги “шарққа ёки ғарбга қаранглар” деганлари Мадина аҳлига тегишлидир. Улар шарққа ёки ғарбга қарасалар, қиблага юзланмаган бўладилар. Бошқа жойларда қибла шарқ ёки ғарбда бўлиши мумкин. Мақсад қибладан бошқа тарафга юзланишдир.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Қазои ҳожатда қиблага юзланмаслик
2. Қазои ҳожатда қиблага ортни қилмаслик
3. Қазои ҳожатда қибладан бошқа томонга юзланиш кераклиги 
 
 
 
Жобир Элов
"Болои ҳавз" масжиди имом-хатиби
 
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:35
Куёш: 05:20
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:05
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram