Ҳожатхонага киришда ўқиладиган дуо
30 апрел 2015 й.
2018 марта ўқилди.

 

 

القول عند دخول الخلاء

      Ҳожатхонага киришда ўқиладиган дуо

 

19- أخبرنا إسحاق بن إبراهيم قال أنبأنا إسماعيل عن عبد العزيز بن صهيب عن أنس بن مالك قال كان رسول الله صلى الله عليه وسلم إذا دخل الخلاء قال اللهم إني أعوذ بك من الخبث والخبائث

 
19. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатхонага кирмоқчи бўлсалар: “Аллоҳумма инний аъузу бика минал хубуси вал хабоиси” (“Аллоҳим албатта мен Сендан эркак ва урғочи шайтонлардан паноҳ тилайман”) дер эдилар”.
 
Шарҳ: 
Маьлумки, шайтон-у жинлар бизга кўринмайдиган, аммо бизларни кўра оладиган махлуқотлардир. Шайтонлар инсон учун доимо ёмонликни хоҳлайди. Чунки инсон яратилгандан бери шайтон унга душман бўлишга бел боғлаган. Аммо унинг зараридан сақланиш йўлини Аллоҳ таоло бизга кўрсатиб берган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу дуони доимо ҳожатхонага киришдан олдин ўқир эдилар. Бу дуони ўқиб киргач шайтонлар зарар етқаза олмайди. Аслида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатган дуони ўрганиш ва айтиб юриш ҳар биримиз учун катта неъматдир. 
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам барча ишда умматга ўрнак эканликлари.
2. Халога киришдан олдин мазкур дуони ўқиш суннат. 
3. Ҳар бир одам шайтондан ҳимояланиб юриши лозимлиги.
 
Жобир Элов
"Болои Ҳавз" жомеь масжиди имом хатиби
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:35
Куёш: 05:20
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:05
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram