Қандай мисвоқ қилинади
19 декабр 2014 й.
1565 марта ўқилди.

 2-Боб. Қандай мисвоқ қилинади

 
أخبرنا أحمد بن عبدة قال حدثنا حماد بن زيد قال أخبرنا غيلان بن جرير عن     أبي بردة عن أبي  موسى
قال دخلت على رسول الله صلى الله عليه وسلم وهو يستن وطرف السواك على لسانه وهو يقول عأ عأ
3. Абу Муса розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига кирганимда тишларига мисвок юрғизаётган эдилар ва мисвокнинг бир томони тилларининг устида бўлиб, аъ-аъ дер эдилар”.
  Шарҳ: 
      Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мисвок қилишни яхши  кўрганларидан кўпинча уни ишлатар эдилар. Унинг бир томонини оғизга киргизиб, ўнг ва чап томон тишларга юрғизиб ҳатто баъзан аъ-аъ ҳам дер эканлар. Имом Бухорий ривоятларида эса, уъ-уъ деб келган. 
 
      Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйда ҳам мисвок қилишлари
2. Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кириб туришлари
3. Мисвокни оғизга киргизиб, тишларнинг чеккаларига ҳам юрғизишлик
 
 
Жобиржон Элов
  "Болои ҳавз"  масжиди имом хатиби                       
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:30
Пешин: 13:10
Аср: 15:55
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram