Қазои ҳожатни ирода қилганда узоққа кетиш боби
14 апрел 2015 й.
1426 марта ўқилди.

 

 

 Қазои ҳожатни ирода қилганда узоққа кетиш боби

 

17- أخبرنا علي بن حجر قال أنبأنا إسماعيل عن محمد بن عمرو عن أبي سلمة عن المغيرة بن شعبة أن النبي صلى الله عليه وسلم كان إذا ذهب المذهب أبعد-قال فذهب لحاجته وهو في بعض أسفاره فقال ائتني بوضوء فأتيته بوضوء فتوضأ ومسح على الخفين قال الشيخ إسماعيل هو ابن جعفر بن أبي كثير القارئ
 
17.  Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бориш жойига (қазои ҳожатга) борадиган бўлсалар, узоқлашар эдилар”. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи сафарларидан бирида қазои ҳожат учун бордилар, таҳорат сувини олиб кел дедилар”. “Таҳорат сувини олиб келганимда, таҳорат қилдилар ва икки маҳсиларига масҳ тортдилар”, дедилар.

Шарҳ:

Муғийра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафарга чиққанларида, У зот узоққа бориб, қазои ҳожат қилсалар, таҳорат сувини олиб бориб берганлар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хизматларини қилиш мўмин учун шарафдир.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1.    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қазои ҳожат учун биров кўринмайдиган жойга боришлари.

2.    Муғийра розияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хизмат қилишлари.

3.    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг икки маҳсиларига масҳ тортишлари.

4.    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо қазои ҳожатдан сўнг таҳорат қилишлари.

 

 

Жобир Элов
"Болои ҳавз" масжиди имом-хатиби

 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:35
Куёш: 05:20
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:05
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram