Қазои ҳожатда қиблага юзланишдан қайтарилганлиги
15 май 2015 й.
1428 марта ўқилди.

 

 

النهي عن استقبال القبلة عند الحاجة

Қазои ҳожатда қиблага юзланишдан қайтарилганлиги 

 
20- أخبرنا محمد بن سلمة والحرث بن مسكين قراءة عليه وأنا أسمع واللفظ له عن ابن القاسم قال حدثني مالك عن إسحاق بن عبد الله بن أبي طلحة عن رافع بن إسحاق أنه سمع أبا أيوب الأنصاري وهو بمصر يقول ما أدري كيف أصنع بهذه الكراييس وقد قال رسول الله صلى الله عليه وسلم إذا ذهب أحدكم إلى الغائط أو البول فلا يستقبل القبلة ولا يستدبرها
 
20. Рофиъ ибн Исҳоқ Мисрда бўлган Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан: “Бу қазои ҳожат қиладиган жойларни нима қилишни билмадим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангиз қазои ҳожатга борса, қиблага юзланмасин ва унга ортни ўгирмасин”, деб aйтганлар” деган сўзларини эшитганлар.
Шарҳ:
Абу Айюб ал-Ансорий Мисрда бўлганларида у ердаги ҳожатхоналар қиблага юзланиб қурилганлигини кўриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган ҳадисни айтадилар. Ушбу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хало одоблардан энг муҳимларидан бирини ўргатмоқдалар. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ушбу ҳадисни далил қилиб, саҳрода ҳам бино ичида ҳам қазои ҳожатда қиблага юзланиш ва қиблага ортини ўгириш ҳаром деганлар. 
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қазои ҳожатда қиблага юзланишдан ва унга ортини ўгиришдан қайтарганлари
2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг муҳим одобни ўргатишлари
3. Ислом дини мукаммал дин экани
 
 
Жобир Элов
"Болои Ҳавз" жомеь масжиди имом хатиби
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:35
Куёш: 05:20
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:05
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram