21-Боб. Таҳорат пайтида тасмия (бисмиллаҳ)ни айтиш (76-ҳадис)
10 ноябр 2016 й.
278 марта ўқилди.

 باب التسمية عند الوضوء

21-Боб. Таҳорат пайтида тасмия (бисмиллаҳ)ни айтиш
 
 أخبرنا إسحاق بن إبراهيم قال أنبأنا عبد الرزاق قال حدثنا معمر عن ثابت وقتادة عن أنس قال طلب بعض أصحاب النبي صلى الله عليه وسلم وضوءا فقال رسول الله صلى الله عليه وسلم هل مع أحد منكم ماء فوضع يده في الماء ويقول توضئوا بسم الله فرأيت الماء يخرج من بين أصابعه حتى توضئوا من عند آخرهم قال ثابت قلت لأنس كم تراهم قال نحوا من سبعين
 
76. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳобларидан баъзилари сув излашди. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "Қай бирингизда сув бор" - дедилар. Қўлларини сувга қўйиб, "Аллоҳнинг исми билан таҳорат қилинглар" - дедилар. Мен у кишини панжалари остидан сувнинг отилиб чиқаётганини кўрдим. Одамлар ҳаммалари ҳеч ким қолмасдан, таҳорат қилиб олдилар”. Собит деди: "Анас розияллоҳу анҳуга қанча одамларни (таҳорат қилганини) кўрдингиз деганимда, тахминан етмиш киши эди"деди.  
 
 Шарҳ:
 
Ҳанафий, Шофиъий ва Моликийлар таҳоратда “бисмиллоҳ”ни айтиш суннат, дейишган. Ушбу ҳадис ва бир қанча ҳадисларни далил қилиб келтирадилар. Ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким таҳорат олаётган маҳалда Аллоҳнинг исмини зикр қилса, (ўша таҳорат бутун) бадани учун поклик бўлади. Кимки таҳоратида Аллоҳнинг исмини тилга олмаса, (фақат ўша ювган) аъзолари учун поклик бўлади”, деганлар. “Бисмиллаҳ”ни таҳорат аввалида айтиш яхшидир. Агар баъзи аъзоларни ювгандан сўнг эслаб, кейин айтса ҳам бўлади.  
 
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
 
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилишдан олдин, Аллоҳнинг исми билан таҳорат қилишга буюришлари
 
2. Таҳорат олаётган маҳалда “бисмиллоҳ” айтишни суннатлиги
 
3. Аллоҳнинг исми зикр қилинганда, ўша таҳорат билан бутун бадан пок бўлиши
 
4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларини идишга киргизишлари билан панжалари орасидан сувнинг отилиб чиқиши
 
 
Болои Ҳовуз жомеъ масжиди
имом хатиби Жобиржон Элов
 
«орқага