Кишига хизматчининг таҳорат учун сув қуюши (77-ҳадис)
29 ноябр 2016 й.
277 марта ўқилди.

 

 
صب الخادم الماء على الرجل للوضوء
Кишига хизматчининг таҳорат учун сув қуюши
 
 أخبرنا سليمان بن داود والحارث بن مسكين قراءة عليه وأنا أسمع واللفظ له عن ابن وهب عن مالك ويونس وعمرو بن الحرث أن ابن شهاب أخبرهم عن عباد بن زياد عن عروة بن المغيرة أنه سمع أباه يقول سكبت على رسول الله صلى الله عليه وسلم حين توضأ في غزوة تبوك فمسح على الخفين
  
77. Урва ибн Муғира отаси (розияллоҳу анҳу) дан ривоят қилади: “Табук ғазотида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилаётганларида сув қўйдим ва маҳсиларига масҳ тортдилар”, деди.
 
 Шарҳ:
 
Ушбу ҳадисда Урва отаси Муғира розияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга таҳорат сувини қўйиб турганларини эшитганларини айтмоқда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп ҳолларда ўзлари таҳорат қилиб, бировнинг ёрдамидан фойдаланмаганлар. Фақат бирор узр сабабли ёки касаллик ё кексалик туфайли таҳоратда бошқалар ёрдамидан фойдаланиш жоиз.
 
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
 
1. Таҳоратда бошқа биров бирор узр сабабли сув қуйиб туришининг жоизлиги
 
2. Саҳобаларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хизмат қилишлари
 
3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хизмат қилишнинг шарафлиги
 
4. Маҳсига масҳ тортишнинг жоизлиги
 
Болои Ҳовуз жомеъ масжиди
имом хатиби Жобиржон Элов
«орқага