22-Боб. Уч мартадан таҳорат қилиш (79-ҳадис)
05 январ 2017 й.
291 марта ўқилди.

 

 
باب الوضوء ثلاثا ثلاثا
22-Боб. Уч мартадан таҳорат қилиш
 
أخبرنا سويد بن نصر قال أنبأنا عبد الله بن المبارك قال أنبأنا الأوزاعي قال حدثني المطلب بن عبد الله بن حنطب أن عبد الله بن عمر توضأ ثلاثا ثلاثا يسند ذلك إلى النبي صلى الله عليه وسلم
 
79. Муттолиб ибн Абдуллоҳ ибн Ҳантобнинг айтишича, Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу (аъзоларини) уч мартадан (ювиб) таҳорат қилиб, шу ишларини Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга суянтирдилар.
 
Шарҳ:
 
Ушбу ривоятда Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу аъзоларини уч мартадан ювиб, таҳорат қилиб кўрсатиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам аъзоларини уч мартадан ювиб, таҳорат қилишларини маълум қилганлар. Бошқа бир ривоятда: “Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига таҳорат ҳақида сўраб келди. Унга уч мартадан (қилиб) кўрсатдилар ва сўнгра: “Таҳорат мана шундай (қилинади). Ким бундан оширса, ёмон қилибди, ҳаддидан ошибди ва зулм қилибди”, дедилар”. Таҳоратда аъзоларни камида бир марта ювиш фарз. Агар бир марта ювилмаса, таҳорат ўрнига ўтмайди. Аъзоларни  икки  марта ювиш билан банда икки баробар кўп савобга эришади. Аммо уч мартадан ювиш эса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва аввал ўтган пайғамбарлар суннатидир.
 
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
 
1. Аъзоларни уч мартадан ювиш Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва аввал ўтган пайғамбарлар суннати экани.
 
2. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу аъзоларини уч мартадан ювиб, таҳорат қилиб кўрсатишлари
 
3. Бир амални қилиб кўрсатишнинг жоизлиги
 
 
Болои Ҳовуз жомеъ масжиди
имом хатиби Жобиржон Элов
 
«орқага