Таҳорат қилиш сифат - икки кафни ювиш (80-ҳадис)
19 январ 2017 й.
251 марта ўқилди.

 

 
صفة الوضوء - غسل الكفين
Таҳорат қилиш сифат - икки кафни ювиш
 
80- أخبرنا محمد بن إبراهيم البصري عن بشر بن المفضل عن ابن عون عن عامر الشعبي عن عروة بن المغيرة وعن محمد بن سيرين عن رجل حتى رده إلى المغيرة قال ابن عون ولا أحفظ حديث ذا من حديث ذا، إن المغيرة قال كنا مع رسول الله صلى الله عليه وسلم في سفر فقرع ظهري بعصا كانت معه فعدل وعدلت معه حتى أتى كذا وكذا من الأرض فأناخ ثم انطلق قال فذهب حتى توارى عني ثم جاء فقال أمعك ماء ومعي سطيحة لي فأتيته بها فأفرغت عليه فغسل يديه ووجهه وذهب ليغسل ذراعيه وعليه جبة شامية ضيقة الكمين فأخرج يده من تحت الجبة فغسل وجهه وذراعيه وذكر من ناصيته شيئا وعمامته شيئا قال ابن عون لا أحفظ كما أريد ثم مسح على خفيه ثم قال حاجتك قلت يا رسول الله ليست لي حاجة فجئنا وقد أم الناس عبد الرحمن بن عوف وقد صلى بهم ركعة من صلاة الصبح فذهبت لأوذنه فنهاني فصلينا ما أدركنا وقضينا ما سبقنا 
80. Муғира розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши деди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафарда бирга бўлганимизда ўзлари билан бўлган ҳасалари билан орқамга силкитдилар. У зот юрдилар, мен ҳам ернинг шундай (чекка) бир жойига етиб келунгунча бирга юра бошладим. Узоқлашиб боравердилар. Мендан кўринмайдиган жойгача бордилар. Сўнг келиб сув борми? дедилар. Ўзимдаги сув идишимни олиб бориб, У зотга сув қуйдим. Икки қўлларини ва юзларини ювдилар. Икки билакларини ювмоқчи бўлганларида икки остини тор бўлган шомий тўнлари бор эди. Қўлларини тўннинг остидан чиқариб, юзларини ва икки билакларини ювдилар. Пешоналаридан бир нарсани ва саллаларидан бир нарсани зикр қилди. Ибн Авн деди: Хохлаганимдек эслолмайман. Сўнг икки маҳсиларига масҳ тортилар. Сўнг ҳожатинг борми? дедилар. Менинг ҳожаним йўқ дедим. Етиб келгунимизча Абдураҳмон ибн Авф одамларга имом бўлган эканлар. Бомдод намозини бир ракатини ўқиган эди. Бориб билдирмоқчи бўлдим, мени қайтардилар. Улгурганимизни ўқидик, ўтиб кетганини тўлиқ қилдик”.
Шарҳ:
Ушбу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам четроққа чиқиб, истинжо қилиб келгач аввало икки қўлларини ювишдан бошлаганлари тўғрисида сўз бормоқда. Таҳорат қилмоқчи бўлган киши одатда, аввал истинжо қилади. Истинжо қилмаган тақдирда ҳам, бошқа аъзолар айнан қўл билан ювилади. Шу сабабдан энг биринчи қўлни тозалаб ювиш керак. Таҳорат олишдан олдин икки қўлни бўғимлари билан қўшиб ювиш суннатдир.
 Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Истинжони одамлардан узоқроққа ёки белгиланган жойда қилишнинг афзаллиги
2. Икки қўлини ювадиган кишига сув қуйиб туришнинг жоизлиги
3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хизмат қилишнинг шарафлиги
4. Таҳорат олишдан олдин икки қўлни бўғимлари билан ювишнинг суннат экани
5. Намозда кечикиб келган кишининг қолган ракатларини тўлиқ қилиши
 
Жобиржон Элов  
Мир-Араб мадрасаси мударриси, 
Болои Ҳовуз жомеъ масжиди
имом хатиби 
«орқага