Бухоро вилояти вакиллигида имом хатибларнинг навбатдаги йиғилиши
15 октябр 2017 й.
112 марта ўқилди.

 

            Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 10 октябрь кунидаги 1530-сонли хати ижроси юзасидан 14 октябрь куни Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуасининг анжуманлар саройида бўлиб ўтган йиғилишда ЎМИ Бухоро вилояти вакили М.Нуруллаев сўзни очиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 19 сентябрь куни  БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқларини  имом хатибларга  намойиш этди. Шундан  сўнг  мазкур нутқда  кўтарилган  муаммоларни тушунтириб  бериш мақсадида тарих фанлари номзоди Аминов Фармон Мавлонович сўзга чиқиб: “Бугунги кунда Ўзбекистон жадал ривожланмоқда. Биз аждодларимизнинг донишмандлик анъаналарига амал қилиб, теран англаган ҳолда, қатъий ислоҳотларни амалга оширмоқдамиз, мамлакатимизнинг янги қиёфасини шакллантириш йўлида бормоқдамиз. Жамиятимизда сиёсий фаоллик ортиб бормоқда, барча сохаларда чуқур ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Улардан кўзланган мақсад -“Инсон мафаатлари ҳамма нарсадан устун” деган оддий ва аниқ-равшан тамойилни амалга ошириш устувор аҳамиятга эга бўлган демократик давлат ва адолатли жамият барпо этишдан иборат. Экстремизм ғоялари таъсирига тушиб қолган, тўғри йўлдан адашган фуқаролар ижтимоий реабилитация қилинмоқда, уларни соғлом ҳаётга қайтариш учун зарур шароитлар яратилмоқда. Биринчи навбатда, ёшларнинг онгу-тафаккурини маърифат асосида шакллантириш ва тарбиялаш энг мухим вазифадир. Биз бутун жаҳон жамоатчилигига ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини етказишни энг муҳим вазифа деб ҳисоблаймиз. Биз муқаддас динимизни азалий қадриятларимиз мужассамининг ифодаси сифатида беҳад қадрлаймиз. Биз муқаддас динимизни зўравонлик ва қон тўкиш билан  бир қаторда қўядиганларни қатъий қоралаймиз ва улар билан ҳеч қачон муроса қила олмаймиз. Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади. Ана шундай буюк алломалардан бири Имом Бухорий ўз аҳамиятига кўра ислом динида Қуръони каримдан кейинги муқаддас китоб ҳисобланган “Саҳиҳи Бухорий” нинг муаллифи сифатида бутун дунёда тан олинган. Бу улуғ зотнинг ғоят бой меросини асраб-авайлаш ва ўрганиш, маърифатий ислом тўғрисидаги таълимотини кенг ёйиш  мақсадида биз Самарқанд шахрида Имом Бухорий номидаги Халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилдик. Тошкентда ташкил этилаётган Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ҳам шу мақсадга хизмат қилади” деган сўзларни илгари сурганлари тўғрисида айтиб ўтди.
 
                                                     Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
                                                  Бухоро вилояти вакиллиги матбуот маркази
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:34
Пешин: 13:10
Аср: 15:55
Шом: 17:35
Хуфтон: 18:55
Тўлиқ тақвим »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram