Аллоҳ балоларни даф айлаши учун Қуръонга боғланайлик!
02 апрел 2020 й.
154 марта ўқилди.

 

Аллоҳ балоларни даф айлаши учун Қуръонга боғланайлик!

Мир Араб олий мадрасасида ҳар бир гуруҳ талабалари ўз гуруҳ раҳбари бошчилигида ҳар куни “Хатми Қуръон” қилиши, шунингдек, устозлар томонидан Имом Бухорийнинг “Саҳиҳул Бухорий” китоби бошидан охиригача (7 563 та ҳадис) ўқиб тугатилиши йўлга қўйилди. 
“Хатми Қуръон”дан кейинги дуоларда фаришталар жамланиши 
ва дуолар ижобат бўлишидан умидвор ҳолатда, шунингдек, “Саҳиҳул Бухорий” китобидаги барча улуғ ровийлар (ҳадисларни ривоят қилувчи зотлар)ни васила қилиб, Аллоҳдан балони биздан кетказишини сўраб дуолар қилинмоқда.
Зеро, Қуръон тиловат қилинган, солиҳлар зикр қилинган жойда Аллоҳнинг сакинати ва раҳмати ёғилади. Банда Роббисининг итоатида бўлса, Парвардигори Олам буюрганларини бажариб, У Зот қайтарган барча нарсалардан тийилса, истиғфорни кўп айтса, дуо ва тавбаларни Аллоҳ қабул этса, балоларни ҳам, иншаАллоҳ, Ўзи даф этади. Зеро, нажот – Парвардигорини танишда, нажот – Роббига итоат ва тақвода, нажот – Аллоҳга қайтишда, нажот – тавба-тазарруда.
Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳнинг ёрдами ва марҳамати билан ҳозирга қадар Мир Араб олий мадрасаси устоз ва талабалари томонидан 50 та 
“Хатми Қуръон” қилинди. Шунингдек, Олий мадраса устозлари бошчилигида 114 та “Хатми Хожагон”, 4444 та “Солатан нория ” ва 300 та “Солатан тунажжина” дуолари ўқилди.
Аллоҳ қилаётган ожизона амалларимизни риёдан холи айлаб, 
Ўз даргоҳида қабул этсин, бардавом айласин, дуоларимизни ижобат этсин. Бизларни яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам фақат ва фақат Аллоҳдан эканига, еру осмондаги ҳеч бир нарса Аллоҳнинг изни-ижозатисиз зарар етказа олмаслигига ҳақиқий иймон келтирадиган, Роббисига таваккал қиладиган, ҳар бир ишни Аллоҳ учун ва Аллоҳ розилигига мувофиқ қиладиган бандаларидан айласин.

ХУСАИН ХАМДАМОВ
Мир Араб олий мадрасаси проректори
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:35
Куёш: 05:18
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:05
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram