"Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида" халқаро конференция иштирокчилари, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, шайх ул-ислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегациясининг Бухоро шаҳридаги ташрифи
23 октябр 2017 й.
123 марта ўқилди.

 "Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида"  халқаро конференция  иштирокчилари, Кавказ мусулмонлари идораси раиси,  шайх ул-ислом  Оллоҳшукур  Пошшозода  бошчилигидаги  делегациясининг   Бухоро  шаҳридаги ташрифи 

Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайх ул-ислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов ҳамроҳлик  қилди. 
Ушбу  делегация 21-октябр куни Самарқанд шахридан “Афросиёб” тезюрар поезди билан  Бухоро шахрига етиб  келишди. Делегация раҳбари ва аъзоларини  Бухоро вилоят ҳокими Ўктам Барноев ҳамда Бухоро вилояти бош имом-хатиби Мансур Нуруллаев кутиб олдилар. 
                                                                           
                                 
Меҳмонлар зиёратни Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд мажмуасини  зиёрат  қилишдан  бошладилар.  Ҳазрат  Баҳоуддин  Нақшбанд марқадлари ёнида  тиловати Қуръон қилиниб, ўтганлар ёдга олинди ва ҳақларига дуо қилинди.
                               
Сўнгра Баҳоуддин Нақшбанд мажмуасининг анжуманлар саройида делегация аъзолари иштирокида “Нақшбандия таълимотининг юксак маънавиятни шакллантиришдаги ўрни ва аҳамияти” тўғрисида қисқача  давра суҳбати бўлиб ўтди.
                                                                     
                                  
 Меҳмонлар Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуасида жойлашган  “Мир Араб” Олий мадрасасига ташриф буюриб, мадрасада тахсил олаётган талабаларнинг  дарс  жараёнлари, яратилган шарт-шароитлари билан танишдилар ҳамда  улар билан суҳбатлашдилар. 
                                     
             Шунингдек, мехмонлар Бухоро шаҳридаги  “Мир Араб” ўрта махсус ислом билим юртига ҳам  ташриф буюрдилар. Мазкур  мадрасада қўним топган  улуғ зотлар ҳаққига тиловати Қуръон қилиб, дуоларга қўл очдилар.
                                 
Сўнгра мадраса мударрис ва талабалар билан суҳбатлашиб, Шайх ул-ислом Оллоҳшукур Пошшозода  ҳазратлари мазкур  мадрасада  таҳсил олган  даврини ёдга олиб,  ушбу мадрасада ўқиб, илм олиб, ёшлик йилларини ана шу муаззам масканда ўтказганига  шукрлар айтиб,
                                
курсдош дўстлари ҳақида ибратли ва қизиқарли хотираларни сўзлаб берди ва  бугунги кундаги талабалар  бу  неъматни  қадрига  етишлари ва  илмни  чуқур  эгаллашларига  даъват  қилди. Сўнгра  Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайх ул-ислом Оллоҳшукур Пошшозода  томонидан  мадраса  талабаларига  эҳсон  дастурхони  ташкил  қилинди.
                                       
         Шундан  сўнг  “Мир Араб” ўрта махсус ислом билим юртида  Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайх ул-ислом Оллоҳшукур Пошшозода, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов, Қирғизистон Республикаси муфтийси Махсадбек Тўхтамишов ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари  идораси масжидлар  бўлими  мудири   Раҳимберди  Раҳмоновлар иштирокида “Диний бағрикенглик”  мавзусида  давра  суҳбати бўлиб ўтди.
                                
         Ташрифнинг иккинчи кунида меҳмонлар Бухоронинг диққатга сазовор, тарихий обидаларни кузатиб,
                               
Бухорода ўтказилган “Бухоро шаҳри куни” фестивалида ҳам қатнашдилар. Фестивал доирасида “Бухоронинг шоҳона таоми” кўрик танлови ўтказилди. Бу кўрик танловда делегация аъзолари ўзбек ошиниг 15 тури билан танишиб,  ундан татиб кўрдилар.
    Фестивалда ташкил этилган ўзбек курашини мароқ билан томоша қилишди. Мехмонларга Фестивал доирасида байрам дастурхони ташкил этилди. Меҳмонларга Фестивал жуда катта таассурот ва байрамона кайфият қолдирди.
                               
      "Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон – Озарбайжон мисолида” халқаро анжуман иштирокчиларининг Ўзбекистонга қилган ташрифлари ўз якунига етди. Улар азим Бухоро шаҳридан ўз юртларига олам-олам таассуротлар билан жўнаб кетишди.
                               
Уларни  Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев, Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ҳамда Бухоро вилояти бош имом-хатиби Мансур Нуруллаевлар кузатиб қўйишди. 
                                                                           ЎМИ  Бухоро вилояти вакиллиги  
                                                                                       Матбуот хизмати
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:34
Пешин: 13:10
Аср: 15:55
Шом: 17:35
Хуфтон: 18:55
Тўлиқ тақвим »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram