Бухоро вилоятида “Йил имоми-2017” кўрик танлови
07 август 2017 й.
325 марта ўқилди.

  Бухоро вилоятида “Йил имоми-2017”  кўрик танлови

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг буюруғига асосан Бухоро вилояти имом-хатиблар ва имом ноиблари ўртасида жорий йилнинг 7-август куни  “Йил имоми-2017”  кўрик танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Ушбу кўрик танловни Бухоро вилояти бош имом хатиби Мансур Нуруллаев бошқариб борди. Бухоро шаҳар “Мир Араб” мадрасаси мудири, мударрислари ҳамда вилоятдаги тажрибали ва ёши улуғ имом хатиблардан иборат беш кишилик ҳайъат тузилди.  Ҳакамлар ҳайъати ҳар бир қатнашчининг илмий савияси, дунёқараши, бугунги кунда олиб бораётган фаолиятини холис баҳолашди. Танлов юқори савияда ўтказилди ва якуний натижалар қуйидагича бўлди:
    Пешкў туман Халим Полвон жомеъ масжиди имом-хатиби Ашуров Мирфайз Аскарович 3-ўрин;
   Вобкент туман Сўфидеҳқон Хонақо жомеъ масжиди имом-хатиби Абдуллоев Ёрқинжон Шукурович 2-ўрин;
    Бухоро шаҳар Волидаи Абдулазизхон жомеъ масжиди имом-хатиби Қудратов Зариф Фуркат ўғли 1-ўринни қўлга киритиб, танловнинг Республика босқичига йўлланма олди.Танлов сўнггида вилоят вакиллиги томонидан ғолибларга қиммат- баҳо эсдалик совғалари улашилди.
       Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги ахборот маркази.
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:53
Пешин: 13:10
Аср: 15:50
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:50
Тўлиқ тақвим »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram