Бухорода яна шодиёна.
05 сентябр 2019 й.
226 марта ўқилди.

 

Бухорода яна шодиёна. 

Жорий йилнинг  30 август куни Бухорои шарифнинг дунёга машҳур 7 пирлар мажмуасига кирувчи Шофиркон туманида жойлашган «Хожа Ориф Ар-ревгарий Мохитобон» зиёратгоҳининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Ўктам Барноев бошчилигида меҳмонлар-тарихчилар, шоирлар, зиёлилар, дин пешволари иштирок этишди. Мажмуада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига бўлган ташрифлари асносида берилган топшириқларга мувофиқ кенг кўламли қурилиш, таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Миллий меъморчилик анъанларига мос равишда, маҳаллий ва чет эллик зиёратчилар учун барча қулайликларни ўзида мужассам этган ушбу мўътабар даргоҳ янада кўркам, янада файзли кўриниш касб этди. Жумладан Шофиркон туман «Ҳазрат Хужа Ориф Ревгарий Моҳи Тобон»нинг мақбараcи тубдан қайта қурилиб қўшимча равишда мажмуада янги масжид, таҳоратхона, кутубхона, меҳмонхона, ошхона ва тарихий музей ташриф буюрувчи зиёратчи ва сайёҳлар ихтиёрига ҳавола қилинди.
 
ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:26
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram