Фонд ҳомийлигида ногиронлиги бўлган шахслар учун Бухорога зиёрат ташкил этилди
09 апрел 2019 й.
29 марта ўқилди.

 

 Фонд ҳомийлигида ногиронлиги бўлган шахслар учун

Бухорога зиёрат ташкил этилди


Жорий йилнинг 5-6 апрель кунлари кўриш, эшитиш ва нутқида имкони чекланган шахслар билан Бухоро вилоятига MUSLIM TOUR томонидан зиёрат уюштирилди.
Бухорода зиёратчиларни MUSLIM TOUR ходимлари гидлар билан биргаликда кутиб олишди. Бухоро шаҳридаги “Мир араб” мадрасаси, “Масжиди Калон” масжиди, Лаби ҳовуз, “Баҳоуддин Нақшбанд”, “Саййид Мир Кулол” зиёратгоҳларига саёҳат уюштирилди.
Зиёрат давомида кўзи ожиз инсонларимизга эшитиш ва нутқида имконияти чекланган кишилар ихлос билан ёрдам беришди. Иккита жамият аъзоларини бир-бирларини қўллаб-қувватлашлари атрофдаги инсонларнинг кўз ёшларига сабаб бўлди.
Зиёратдан гўзал таассуротлар билан қайтар эканмиз, кўзи ожиз Абдураҳим ҳожи отанинг сўзлари юракларга муҳрланди: “Зиёратни ташкил қилганлар, ҳомий бўлганлар, бизларга зиёрат вақтида ёрдам берган яқинларимизга чин қалбимиздан миннатдорчилик билдирамиз. Алҳамдулиллаҳ, илм маркази бўлиб келган Бухорога боришдек орзуимни ушалиши мени беҳад қувонтирди”
Зиёратни ташкил қилишда имконияти чекланганлардан иккита жамият аъзоларини бирга олиб кетиш бир оз қийинчилик туғдириши мумкинлигини ўйлаган эдик. Аммо аксинча, улар имконияти чекланган бўлишига қарамасдан бир-бирларига чин юракдан ёрдам беришларини кўриб хурсанд бўлдик.
Имконияти чекланганлар MUSLIM TOUR раҳбари Б.Тошпўлатов ва барча ходимларга, “Вақф” хайрия жамоат фондига, ҳомийларга ўз миннатдорликларини изҳор қилишди.
Аллоҳ таоло уларга кўнгли ярим инсонларнинг кўнглини олиб, Каъбани обод қилганлик савобларини насиб этсин!

"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:05
Куёш: 05:56
Пешин: 13:10
Аср: 18:00
Шом: 19:40
Хуфтон: 21:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram