Бухоролик имом-хатиблар Термизда малака оширди
23 октябр 2020 й.
199 марта ўқилди.

Бухоролик имом-хатиблар Термизда малака оширди

Бухоролик имом-хатиблар Термизда малака оширди

 

Термиз шаҳридаги Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида Бухоро вилояти имом-хатиблари учун ўқув-семинар ташкил этилди. 

Президентимиз ғояси асосида барпо этилиб, фойдаланишга топширилган замонавий халқаро марказ илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш баробарида мамлакатимиз ислом дини ходимларининг малакасини ошириб, уларнинг билимларини бойитишга кўмаклашмоқда.
 
Мазкур ўқув-семинарда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори ўринбосари Ж.Чўтматов қадим Термиз шаҳрининг Ислом дунёсида тутган ўрни, Имом Термизий, Ҳаким Термизий ва бошқа термизийларнинг бой маънавий-илмий меросларининг калом, тафсир, тасаввуф ва ҳадис илмлари ривожидаги оламшумул ҳиссаси, термизий ва бухорий олимлар ўртасида азалдан ўрнатилган устоз-шогирд анъаналари ҳақида батафсил маълумот берди. Ўз замонасида Муҳаммад Ҳаким Термизий ва Баҳоуддин Нақшбанд, Имом Бухорий ва Имом Термизийлар ўрталарида шаклланган маънавий устоз-шогирдлик муносабатлари тўғрисида атрофлича фикр алмашилди.

 

photo_2020-10-22_13-53-23.jpg

 

photo_2020-10-22_13-53-16.jpg

 

Марказий Осиёда ҳанафий мазҳабининг тарқалишида Термиз ва Бухоро шаҳарларининг ўрни беқиёс бўлгани қайд этилиб, эндиликда бу борадаги илмий-тарихий манбаларни ҳам чуқур ўрганишни ҳаётнинг ўзи тақозо этаётгани хусусида сўз юритилди.

 

Ўқув машғулотлар чоғида, шунингдек, жорий ўқув йилидан иш бошлаган Термиз шаҳридаги Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси директори Ш.Умаров Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасининг ташкил этилиши, мақсад ва вазифалари ҳақида етарли маълумот берди.

 Семинар якунида иштирокчилар марказ ходимлари ва ўқувчиларга яратилган замонавий шароитлар ҳамда марказда қисқа вақтда таржима қилинган қатор илмий-оммабоп нашрлар билан яқиндан танишди. Хорижий ва маҳаллий илмий марказлар билан ўрнатилган ҳамкорлик алоқалари ҳақида етарли тасаввурга эга бўлди. Вилоятдаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилди.

  Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:46
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:25
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram