ЎМИ Бухоро вилояти вакилининг 2018 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҲИСОБОТ
31 декабр 2018 й.
300 марта ўқилди.

ЎМИ Бухоро вилояти вакилининг 2018 йил  давомида
амалга оширилган ишлар юзасидан
ҲИСОБОТ
Жорий 2018 йил давомида вилоят имом хатиблари томонидан тадбирлар ўтказилган бўлиб булар: имом хатиблар вилоятдаги таълим муассасаларига ташриф буюриб, ўқитувчи ва ўқувчилар учун “Диний экстремизм ва терроризм – ёшлар келажагига таҳдид”, “Илм олишнинг фазилатлари” “Ота-онага ҳурмат” каби мавзуларда маърузалар қилинди, ҳамда жойлардаги қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда коллеж ва лицейларда, университет ва институтларда, Ҳарбий қисмларда ҳарбий хизматчилар иштирокида, Корхона ва  ташкилотларда ишчи ходимлар иштирокида, Жазони ижро этиш муассасаларида маҳбуслар иштирокида тадбирлар ўтказилди. 
Шунингдек мазкур тадбирларда имом хатиблар қуйидаги мавзуларда маърузалар билан иштирок этишди. Булар: “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш йили” мавзусида 75 та тадбир, “Эрта турмуш ва қариндошлар ўртасида никоҳнинг олдини олиш” мавзусида 52 та тадбир, “ДЭОга қарши курашиш” мавзусида 305 та тадбир, “Миссиоенрликка қарши курашиш” мавзусида 46 та тадбир, “Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш” мавзусида 118 та тадбир, “Ўз жонига қасд қилиш улкан гуноҳ” мавзусида 55 та тадбир, “Гиёҳвандлик ва ОИТСга қарши курашиш” мавзусида 35 та тадбир, 911 та бошқа мавзуларда” тадбирлар ўтказилди. 
    Жумладан, Вилоят вакили ва имом хатибларининг Оммавий ахборот воситаларида чиқишлари сони умумий 483 тани ташкил этади. Шулардан телевиденияда 103 тани, радиода 22 тани, Матбуотдаги чиқишлар сони 91 тани, интернетдаги мақолалар сони 276 тани ташкил этди. 
Ҳисобдан чиқарилган шахслар истиқомат қилувчи хонадонларга,  ҳамда жазони ижро этиш муассасаларида маҳбуслар билан ўтказилган Ҳисобдан чиқарилган шахслар билан 990 тани, меҳнат мигрантлари билан ўтказилган якка тартибдаги суҳбатлар жами бўлиб 415 тани ташкил этди. 
Шунингдек, жорий йилнинг 3 март куни Баҳоуддин Нақшбанд мажмуа ёдгорлигида Қуръон мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Қуръон мусобақасида ғолибликни қўлга киритганларга фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланди. 
Бухоро вилоятида жойлашган  Мир Араб ҳамда  Жўйбори Калон ўрта махсус ислом билим юртларида  ва 1 та  “Мир Араб” Олий мадраса ҳузурида ҳамда Тасаввуф мактаби ҳузурида “Араб тили”, “Қуръон ва тажвид” пуллик ўқув курслари ташкил этилди.
Жорий йилнинг апрель ойида Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртида  Ҳадис билимдони кўрик танлови бўлиб ўтди. Кўрик танловда ғолибликни қўлга киритганларга фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланди. 
4-10 май кунлари Бухоро вилоятидаги маҳалла муллолари ва отинойиларининг билим савияларини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Бухоро вилояти вакиллигининг буйруғига асосан аттестация ўтказилди. Аттестация натижаларига мувофиқ маҳалла муллоларидан 619 та, отинойилардан  572 талари  аттестациядан ижобий баҳо олиб ҳудуд бўйича масжидларга бириктириб қўйилди. 
Ҳайит ЎМИнинг Фатво ҳайъати томонидан тайёрланган Ҳайит тезиси “Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!” мавзусига бағишланди.
Масжид имомлари тезисда таъкидлаб ўтганларидек жаннатмакон ўлкамизнинг мўмин-мусулмонлари ойларнинг саййиди ва энг фазилатлиси  Рамазон ойини ниҳоятда  кўтаринки руҳда, кечаларини тоат-ибодат, кундузларини рўзадор ҳолда ихлос билан ўтказишгани, Исломнинг беш фарзидан бири бўлган Рамазон рўзасини тутиб, зиммаларидаги буюк бир вазифани шараф билан ўтганлари, бу ойни солиҳ амаллар ва Аллоҳ розилиги йўлидаги ибодатлар, хайрли  ишлар билан ўтказишга ҳаракат қилингани, бу ойда ибодатларимиз ҳар қачонгидан кўра кўп ва холис бўлгани, мусулмонлар бу ойни тоат-ибодат, тавба-тазарру, сабр-бардош, яхшилик ва  меҳр-мурувват йўлида ўзаро мусобақалашишлар билан безашга ҳаракат қилганларини мисоллар асосида ояту ҳадислар билан шарҳлаб ўтишди.
Ҳайит ЎМИнинг Фатво ҳайъати томонидан тайёрланган Ҳайит тезиси “Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!” мавзусига бағишланди.
Масжид имомлари саховатпеша кишиларимиз қурбонликлар қилиб Аллоҳнинг уларга берган неъматларидан хайр-эҳсон қилиб, эҳтиёжманд ва боқувчисини йўқотганларга, беморларга, меҳрибонлик уйларига, толиби илмларга маънавий ва моддий ёрдамлар кўрсатганларини яна бир бор айтиб ўтишди.
Имом хатибларимиз маъвизаларда атига 27 йил аввал, муқаддам ҳайит байрамларини бундай кенг кўламда, шоду хуррамлик билан нишонлаш, имон-эътиқод, дину диёнатдан сўз очишнинг ўзи амри маҳол эканлиги, истиқлол шарофати ила миллий-диний қадриятларимиз, диний урф-одатларимиз, байрамларимиз тиклангани, азиз аллома аждодларимизнинг хоки пойлари ётган муборак қадамжолари обод этилган, зиёратгоҳлар, масжидлар таъмирлангани, шунинг учун шундай улуғ кунларда , дуолар мустажоб бўладиган дамларда осмонимиз янада мусаффо, юртимиз ободлиги ва халқимиз фаровонлиги янада зиёда, давлатимиз ва хукуматимиз раҳбарларининг эл-юрт ободлиги йўлидаги буюк ишларида куч-қувват бу кунларнинг қадрига етиб, фаровонлигимизнинг юксалишида қайғуриб юришни, шунда Яратганнинг Ўзи бизларга бераётган ўз неъматларини зиёда қилибберишини намозхонларга таъкидлаб ўтишди.
Жорий йил давомида барча масжидлар ҳамда ҳомийларни жалб қилган ҳолда аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламига, жумладан кам таъминланган оилалар, ногиронлар, якка ёлғиз қариялар, уруш ва меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ҳамда 270.315.000сўмлик хайр эҳсон ишлари амалга оширилди. 
18-сентябр куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ҳар йили ўтказилиб келинаётган “Йил иймони” кўрик танлови ўзгартирилиб яъни “Энг маърифатли имом” кўрик танловининг вилоят босқичи кўтаринки тарзда ўтказилди. Бу танловда имомларни савияси баҳоланиб, имом хатиблар ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги томонидан эсталик совғалари билан тақдирландилар.
Октябр ойида Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан ташкил этилган “Вақф” ҳайрия жамоат фонди томонидан Бухоро вилоятидаги 30 га яқин имом хатибларга 18 хил турдаги диний-маърифий китоблар ҳадя қилинди.
Ноябр ойида эса «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан “Мурувват карвони” номли хайрия тадбири Бухоро вилоятида ўтказилди. Хар хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечаклар ва диний-маърифий китоблар етиб келди. Тадбирда 100 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари, 15 нафар ногиронлиги бор шахсларга аравачалар тақдим қилинди. Шунингдек, ўз хизмат вазифаларини самарали бажариб келаётган 104 нафар имом-хатибга диний-маърифий мазмундаги китоблар туҳфа этилди. Бухоро шаҳридаги Мир Араб олий мадрасаси ва Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртининг 245 нафар талабаларига диний-маърифий мазмундаги китоблар ва иссиқ кийимлар тарқатилди. 
Янги йилда ғайрат ва шижоат, меҳнат, садоқат ила биргаликда дин ва халқ хизматида олий марраларни забт этишимизда Аллоҳ таоло барчамизга мададкор бўлсин.


ЎМИ Бухоро вилояти вакили Жобир Элов 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:25
Куёш: 05:08
Пешин: 13:10
Аср: 18:30
Шом: 20:20
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram