Илм йўлида кўмак берамиз» номли хайрия тадбири
10 декабр 2019 й.
94 марта ўқилди.

 

Илм йўлида кўмак берамиз» номли хайрия тадбири

2019 йилнинг 09 декабрь куни Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан «Илм йўлида кўмак берамиз» номли хайрия тадбири ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги «Вақф» хайрия жамоат фонди раҳбари И.Халилов, Бухоро вилоят вакили Ж.Элов, билим юртининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича мудир ўринбосари А.Нажмиддинов, педагог-ўқитувчилар, ишчи-ходимлар ҳамда талаба-ёшлар қатнашди.
Хайрия тадбирига кўра, билим юрти талабалари ва ўқитувчиларини рағбатлантириш, иқтисодий шароити оғир бўлган, намунали ва иқтидорли талабаларнинг тўлов-контракт пулларини тўлаб бериш кўзда тутилган.
Тадбир давомида «Вақф» хайрия жамоат фонди раҳбари И.Халилов сўзга чиқиб, фонднинг аҳамияти, вазифалари ва ҳозирги кунда олиб борилаётган ишлари борасида йиғилганларга батафсил маълумот бериб ўтди.
Тадбир жараёниди таълим муассасасининг иқтисодий шароити оғир бўлган 4 нафар талабаларининг контракт пуллари тўлаб берилди, ҳамда талабаларнинг ҳар бирларига Қуръони Карим китоби тақдим қилинди.
Тақдирлаш маросимида сўзга чиққан билим юртининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича мудир ўринбосари А.Нажмиддинов Вақф фондининг ушбу кўмаги ва қўллови учун ўз миннатдорчилигини билдирди.
Аллоҳ таолодан фонд раҳбарлари, ходимлари ва хайрияга маблағлари билан ёрдам берган саховатпеша юртдошларимизга қилаётган хизматлари эвазига ажру савобларни кўпайтириб беришини сўраб қоламиз.

ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати 
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:05
Куёш: 07:58
Пешин: 13:10
Аср: 16:15
Шом: 17:55
Хуфтон: 19:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram