Имом-хатиблар ва халқимиз томонидан жонлиқлар сўйилди, хатми Қуръон қилинди, саловоти шариф айтилди
22 март 2020 й.
71 марта ўқилди.

Имом-хатиблар ва халқимиз томонидан жонлиқлар сўйилди, хатми Қуръон қилинди, саловоти шариф айтилди
 
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси бутун дунёга жиддий ташвиш олиб келаётган коронавирус каби юқумли хасталикни тез орада инсоният бошидан аритиш борасида Қуръони Карим ва ҳадиси шарифларга мувофиқ махсус амалларни адо этиш вазифасини диний соҳа ходимларига тавсия қилди.
                                                                 
Шу муносабат билан, Бухоро вилоятидаги масжид ва зиёратгоҳларда 2 бош қорамол ҳамда 40 бош қўй сўйилиб унинг гўшти ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат ҳадялар кам таъминланган оилалар, ёрдамга муҳтож кишилар, дуоси мустажоб инсонларга хайрия қилинди.
                                                                 
Шунингдек, Бухоро вилоятида қўним топган пири комиллар зиёратгоҳларига тиловат ва дуолар қилинди, Хатми Қуръон, Хатми Бухорий ва саловат ва дуолар, эҳсонлар ижобати, инсониятга офият беришини, бало ва офатлардан асрашини сўраб дуолар қилинди. 
Жумладан, вилоятдаги барча 105 та масжид имом-хатиблари ва имом-ноиблари томонидан 123 900 маротабадан “Солатан тунажжино” ва “Солатан нория”, 119714 маротаба “Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил” дуолари ҳамда 1254 маротабадан “Фотиҳа” ва  “Ихлос” суралари ва 59 та Хатми Қуръонлар ўқилди.  Шунингдек сўйилган жонлиқларнинг гўшти ҳамда 3.000.000 сўмдан зиёд миқдордаги озиқ-овқат (ун, шакар, ёғ, нон, макарон, совун в.б) маҳсулотлари кам таъминланган, ёрдамга муҳтож хонадонга ҳадя қилинди.
Шу билан бирга барча мўмин-мусулмонларга ҳам оила даврасида зикр, истиғфор ва балони даф бўлиши учун беш маҳал намоздан сўнг дуо ва тазарруда бўлишлари тавсия қилинмоқда. 
 
ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:26
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram