Бухорода "Ипак ва зираворлар" фестивали бўлиб ўтади.
23 май 2019 й.
282 марта ўқилди.

 

Бухорода "Ипак ва зираворлар" фестивали бўлиб ўтади.

Жорий йилнинг 25 майдан 26 майга қадар Бухоро шаҳрида "Ипак ва зираворлар"  фестивали бўлиб ўтади. Ҳар йили ташкил этиладиган фестивал доирасида турли хил тадбирлар ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Шаҳарнинг тарихий қисмида жойлашган озиқ-овқат ярмаркасида тадбиркор ва мутахассислар ўз зираворларини намойиш этишади.
Уста-ҳунармандлар ўзбек миллий ҳунармандчилиги кўргазмаларини ўтказишади. Улар орасида гиламдўзлар, кулоллар ва темирчилар, заргар ва бошқалар иштирок этади.
Шунингдек, миллий ўйинлар ва кўнгилочар машғулотлар, Қўчқор ва хўроз уруштириш, дорда юриш каби халқ ўйинлари ҳам ташкил қилинади 
Мазкур фестиваль ўзбек халқи маданий меросини асраш йўлида хизмат қилади.

ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:25
Куёш: 06:04
Пешин: 13:10
Аср: 17:40
Шом: 19:30
Хуфтон: 20:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram