Жўйбори Калон мадрасасининг кириш қисми ва пештоқи XVII аср ҳолатига қайтарилди
04 март 2019 й.
373 марта ўқилди.

 
Жўйбори Калон мадрасасининг кириш қисми ва пештоқи 
XVII аср ҳолатига қайтарилди

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Тарихан қисқа давр ичида, мустақиллик йилларида ўз кучимиз ва салоҳиятимизга таянган ҳолда муқаддас қадриятларимизни, тилимиз ва динимизни қайта тиклаб, бугунги кунда ҳар соҳада ҳар томонлама мустақил тараққиёт йўлидан ривожланиб бораётган эркин, демократик давлатга айландик. 
Мустақиллик шарофати  билан халқимизнинг маънавияти ва миллий қадриятлари қайта тикланди. Бугунги кунга назар ташласак, пойтахтимиз,  барча вилоят ҳамда шаҳарларда, қишлоқларимиз, хатто юртимизнинг чекка ҳудудларида ҳам катта ўзгаришлар рўй бераётганига гувоҳ бўламиз. Юртимиздаги барча тарихий обидаларимиз, масжидлар ва мадрасалар қайта таъмирланмоқла.
Жумладан, диний ва дунёвий илмларининг асослари яратилган ва сайқал берилган замин Бухоро вилоятининг “Жўйбори Калон” ўрта махсус ислом билим юрти кириш қисми, дарвозахонаси ва пештоқи XVII аср ҳолатига қайтарилди. 
Билим юрти дарвозахонаси безаксиз ҳолатда эди. Ҳозирда кириш қисми пештоқи безаклари баҳор гуллари рангидай кошин билан парчинкорий қилинди. 
Машҳур ганчкор уста Бахтиёр Ҳамроев шогирдлари уста Амин билан ислимий ва геометрик нақшлар асосида гулдасталар оқ, кўк, зангори рангли сиркор безаклар билан моҳирона ижод қилишди. Нақшларнинг янада мукаммал, жозибадор бўлишига ўзларининг бебаҳо ҳиссаларини қўшишди.
Билим юрти жамоаси XVI - XVII асрларда  мадрасанинг меъморий безаклари, ранг тасвири жозибали ва мўжизакорлиги, ҳамда меъморчилик санъати қандай юксак эътиборга эга эканлиги ҳақида умумий тасаввур ва тушунча ҳосил қиладилар.
    Ота-боболаримиз қурдириб, бизга мерос қолдирган обидаларни таъмирлаб асраш барчамизнинг бурчимиздир.
 
Жўйбори Калон ўрта махсус ислом билим юрти 
маънавият ва маърифат ишлари мудир ўринбосари

 Рохат Муҳаммадшоева 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:53
Пешин: 13:10
Аср: 15:50
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:50
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram