Китоблар тақдимоти
30 октябр 2019 й.
47 марта ўқилди.

 Китоблар тақдимоти

Аллоҳга беадад ҳамду санолар бўлсинким, мустақиллик шарофати билан диний адабиётларимиз кўпайиб, халқимизнинг диний билимларга бўлган эҳтиёжи қондирилмоқда.
Жорий йилнинг 29 октябрь куни «Жўйбори Калон» аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида «Ҳилол-нашр» томонидан тақдим қилинган китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди. 
Одатдагидек, тақдимот маросими Қуръони Карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди. Билим юрти маънавият ва маърифат ишлари бўйича мудир ўринбосари Роҳат Муҳаммадшоева томонидан Ҳилол-нашр фаолияти ва ундаги нашр қилинган аксар китобларнинг ёзилиш тарихи, бу китобларнинг ёзилишига туртки бўлган омиллар ҳақида гапириб бериш учун сўзни билим юрти мудири Азизхўжа Иноятовга берди.
Билим юрти мудири Азизхўжа Иноятов фазилатли шайхимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг бугунга қадар нашр этилаётган китоблари ҳақида тўхталиб, китобларнинг ўзига хос хусусиятлари, таркиби ҳақида батафсил маълумот берди, ҳар бир ўзбек хонадонида шу каби китоблар бўлиши лозимлигини таъкидлади.
Билим юрти АРМ раҳбари Гўзал Нажмиддинова томонидан талабаларга китобларни ўқиш учун тартибли усуллари ва йўналишларини эслатиб ўтди. 
Тақдимот давомида ушбу нашрлар устида кўп кишилик ижодий жамоа ишлагани, жумладан мусаввирлар, дизайнерлар, техник мутахассислар, саҳифаловчилар китобга ўзгача меҳр бергани ҳолда  нашрга тайёрлашгани, босмахона жамоаси ушбу китобларнинг юқори сифатда босилишида алоҳида жонбозлик кўрсатишгани алоҳида эътироф қилинди. 
Билим юрти талабалари Ҳазратнинг «Тафсири Ҳилол», «Хислатли ҳикматлар», «Ислом тарихи», «Зикр аҳлидан сўранг» каби бир қатор китобларга кўз югуртирар экан у кишини биз мухлисларга илм карвонининг йўлбошчиси ва ўзларининг гўзал ва элга мақбул хулқларидан ҳамда ўз ҳаёт йўлларидан насиба тортиқ қилгандек эдилар.
Устоз Азизхўжа Иноятов бугунги тадбирда тақдим этилаётган китобларнинг муаллифларини, нашриёт ходимлари ва уларнинг чоп этилишида ўз ҳиссасини қўшган барча ходимларни ва аввало, ҳазратимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳамда у кишининг хайрли ишларини давом эттираётган ўғиллари Исмоил Муҳаммад Содиқ ҳақларида дуои хайрлар ва самимий ташаккурини изҳор қилди. 
 
 
Рохат Муҳаммадшоева
Билим юрти мударрисаси
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:27
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram