Маккадаги сессияда муфтий ҳазратлари нутқ сўзладилар
19 октябр 2018 й.
578 марта ўқилди.

 

Маккадаги сессияда муфтий ҳазратлари нутқ сўзладилар
 

18 октябрь куни Макка шаҳрида ўтаётган Ислом олами уюшмаси Олий кенгашининг 43-сессиясида дастлабки нотиқлар қаторида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари нутқ сўзладилар.

У киши ўз нутқларида мусулмонлар ўртасида бирдамлик, ҳамжиҳатликни кучайтириш, ўзаро аҳилликка эришиш, турли ихтилоф ва фирқачиликка барҳам бериш кераклиги, сессиянинг қабул қилинадиган қарорларида мусулмонларнинг умумманфаатини назарда тутиш мақсадга мувофиқ бўлиши борасида тўхталиб ўтиб, бу ишлар айниқса бугунги кунда давр талаби эканини таъкидладилар.

Шунингдек, Ўзбекистонда олиб борилаётган дин соҳасидаги ислоҳотлар ҳақида гапириб бердилар.

Анжуман иштирокчилари муфтий ҳазратларининг нутқларини диққат билан тинглаб, мазкур нутқдан таъсирланганликларини, ҳазратнинг айтган сўзлари уларда катта таассурот қолдирганини баён этдилар.

Анжуманда муҳокама қилинаётган масалалар ҳақида сайтимизда батафсил ёритиб борамиз. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:53
Пешин: 13:10
Аср: 15:50
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:50
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram