“Қуръон тажвиди” кўрик танлови
03 декабр 2018 й.
46 марта ўқилди.

  

  “Қуръон тажвиди” кўрик танлови

Мустақиллигимиздан кейин жамиятимизда тубдан ўзгаришлар содир бўлди. Энг аввало бизларга ислом динига бўлган эътиқодимиз ва қадриятларимиз қайтариб берилди. Ислом динининг муқаддас китоби бўлган Қуръони каримга алоҳида эътибор берилди ва дастлабки Қуръоннинг тафсири ва маъноли таржималари ўзимизнинг ўзбек тилида чоп этилди.

Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг "Музаммил" сурасида: Қуръонни тартил билан тиловат қилинг - деб, марҳамат қилган. Аллоҳнинг расули Муҳаммад с.а.в.нинг муборак ҳадиси шарифларида: “Сизларнинг энг яхшиларингиз Қуръонни ўқиб, уни бошқаларга ҳам ўргатганларингиздир”, - деганлар.

Юртимизда турли хил мусобақалар ўтказилиб, ғолиблар турли совғалар билан тақдирланадилар ва дунёнинг бошқа мамлакатлари мусобақаларида қатнашиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Билим юртида ташкил этилган пуллик ўқув курслари ўртасида 2018 йил 1декабрь куни “Қуръон тажвиди” кўрик танлови ўтказилди.

Беллашув  II йўналишда бўлиб ўтди, яъни биринчи  “Қуръон тиловати” ва иккинчи “Қуръон ҳаваскори” йўналиши бўйича ўтказилди. Иштирокчилар билетларасосида Қуръоникарим оятларини тиловат қилишди.

Кўрик танлов иштирокчиларини билим юрти мударрисаси Ҳ.Ҳалимова, З.Аминова ва билим юрти амалиёт ўтовчи Имом Бухорий номли Тошкент ислом институти 4 курс талабаси Р.Нажмиддинова баҳолаб бордилар.

Беллашувнинг “Қурон тиловати” йўналиши бўйича 1-ўринни Мубина Ғайратова, 2- ўринни Муҳаббат Содиқова ва 3-ўринни Малика Аминова қўлга киритишди.

Мусобақанинг“Қуръон ҳаваскори” йўналиши бўйича 1-ўринни Фотима Тожиева, 2-ўринни Рохима Ғуломова, ва 3-ўринни Зебунисо Нарзуллаева қўлга киритишди.

Тадбирга Қуръон тиловати, салавот-у шарифлар билан якун ясалди. Кўрик танлов ўзгача файзли ҳамда хурсандчилик билан ўтди.

                        Фируза Сайфуллаева

билим юрти ўқув курслари раҳбари

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:05
Куёш: 07:56
Пешин: 13:10
Аср: 15:50
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:50
Тўлиқ тақвим »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram