“Энг маърифатли имом 2019”
15 сентябр 2019 й.
148 марта ўқилди.

 

“Энг маърифатли имом 2019”

Бугун Бухоро вилояти Когон тумани “Баҳоуддин Нақшбанд” мажмуаси анжуманлар залида шаҳар-туман босқичи ғолиблари  “Энг маърифатли имом 2019” вилоят босқичида ўзаро беллашдилар.
Танлов Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Тадбир аввалида сўзга чиққан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг  Бухоро вилояти вакили Жобир Элов  жорий йилги танловнинг аҳамияти ва ўтказилиш тартиблари ва шарт – шароитлари билан йиғилганларни таништирди.
Танловда иштирокчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди ҳамда танлов сўнгида натижалар эълон қилинди:
“Энг маърифатли имом” танловининг Бухоро вилоят босқичи ғолиблари:
I-ўрин Бозоров Вахобиддин (Пешкў туман  “Чиқирчи” жомеъ масжиди имом-хатиби)
II-ўрин: Исоев Мустақим (Шофиркон туман “Қори Фазлиддин” жомеъ масжиди имом-хатиби)
III-ўрин: Абдуллоев Ёрқинжон (Вобкент тумани “Сўфидехқон Хонақо”  жомеъ масжиди имом-хатиби)
“Энг нотиқ имом”
- Абдуллаев Акрам (Бухоро шаҳар “Абу Хавси Кабир” жоме масжиди имом-хатиби
“Энг фақиҳ имом”
- Гулов Жомаҳмад  (Бухоро шаҳар  “Пиридастгир” жоме масжиди имом-хатиби)
 “Энг тарғиботчи имом”
- Латипов Жасур (Шофиркон тумани  “Хожа Ориф ар Ревгарий Моҳитобон”  жомеъ масжиди имом-хатиби)
“Энг фидоий қўриқчи (Қоровул)”
- Муқимов Нутфулло (Пешкў тумани “Бобо Араб” жомеъ масжиди қоровули)
“Энг хушовоз муаззин”
- Авлақулов Ҳусниддин  (Бухоро шаҳар “Болои Ховуз” жомеъ масжиди муаззини)
“Энг ишбилармон мутавалли”
- Самадов Абдужалил (Бухоро шаҳар “Файзобод” жомеъ масжиди мутаваллиси)
“Энг миришкор боғбон”
- Худойбердиев Одил (Ғиждувон тумани “Абдулхолиқ Ғиждувоний” жомеъ масжиди боғбони)
“Энг намунали таҳоратхона”
- Бухоро шаҳар “Файзобод” жомеъ масжиди  таҳоратхонаси (масжид имом-хатиби Авезов Отабек)
“Энг бой кутубхона”
- Бухоро  туман “Чор Бакр” жомеъ масжиди кутубхонаси (масжид имом-хатиби Иноятов Азизхўжа)
Ғолиблар Бухоро вилоят вакиллигининг диплом ва фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
 
ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
 Матбуот хизмати
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:10
Куёш: 07:00
Пешин: 13:10
Аср: 16:30
Шом: 18:10
Хуфтон: 19:30
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram