Мир Араб мадрасасида хатмона
12 июн 2019 й.
151 марта ўқилди.

 

Мир Араб мадрасасида хатмона 

Бугун 2019 йил 12 июн куни Мовароуннаҳр заминидаги энг қадимий, 500 йилдирки ислом хизматида бӯлган Мир Араб ӯрта махсус ислом билим юртида яна бир хатмона маросими бӯлиб ӯтди. Бу 50- чи хатмона саналади. Бу хатмонада 4 йилдан бери таҳсил олиб келаётган талабалар ӯқишини тамомлаб олий даргоҳларга йӯл олишади. 
Эрта тонгда мадрасага устозлар, тажрибали имом хатиблар ҳамда битирувчи талабаларнинг ота-оналари ташриф буюришди. Маросим Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Билим юрти мудири Ж.Мавлянов барча битирувчиларни табриклаб, 4 йил давомида таҳсил олган талабаларнинг эришган ютуқлари ҳақида гапирди. Билим юрти мудири ёшларнинг келажакда дину-диёнатимиз ва миллатимиз корига ярайдиган кадрлар бўлишини сўраб дуо қилдилар. Сўнгра сўзга чиққан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакили Ж.Элов, Мир Араб олий мадрасиси ректори Ҳ. Юлдошходжаевлар толиби илмларнинг фазилати, шариатимиз ходимларига қўйилган талаблар ҳақида батафсил тўхталиб, битирувчилар ҳақларига дуо қилдилар.
Мадрасанинг узоқ йиллик анъанасига кўра битирувчи курс талабаларига билим юртини тамомлаган вақтда имом хатиблик либоси кийдирилиб, оқ фотиҳа берилади. Тадбир давомида шу удумга мувофиқ барча битирувчиларга имом хатиблик либоси кийдирилди ва эсдалик совғалари топширилди. 
Тадбирнинг якуний қисмида ота-оналар ва фахрий меҳмонлар ўзларининг дил изҳорларини билдиришди. 
Хатмона маросими юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ҳамда ёшларимизни буюк аждодларимиз изларидан етук олим бўлишлари учун қилинган дуо ва тилаклар билан якунланди.
Аллоҳ барчаларига муваффақиятлар ва зафарлар берсин.
 
ЎМИ Бухоро вилояти Матбуот хизмати
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 05:57
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:40
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram