Мустақиллик байрами
06 сентябр 2018 й.
73 марта ўқилди.

 
“Мустақиллик  байрами”

2018 йил  5 сентябрь куни Бухоро шаҳар “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида “Мустақиллик байрами” ва “Билимлар куни” муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Билим юрти АРМ томонидан истиқлол, унинг қўлга киритилиши, уни асраб-авайлаш мавзуларидаги адабиётлар кўргазмаси ташкил этилди.
Пухта сценарий асосида тайёргарлик кўрилган тадбир ўқитувчи ва талабалар томонидан “Мустақиллик байрами” ва “Билимлар куни” кўтаринки руҳиятда бошланди.
Мусиқа остида тадбирда мударрисалар, талабалар ва меҳмонлар томонидан “Ўзбекистон Республикаси Мадҳияси” ижро этилди.
       Билим юрти маънавият ва маърифат ишлари бўйича мудир ўринбосари Рохат Мамадшоева ташкил этилган тантанали мусиқий адабий ва ноанъанавий тарзидаги Ватанимизнинг 27 йиллигига бағишланган байрам тадбирни очиб бериш учун сўзни билим юрти мудири Азизхўжа Иноятовга берди.
 Билим юрти мудири Азизхўжа Иноятов “Мустақиллик берган имкониятлар” мавзусида: “Бу мустақиллика эришиш учун не-не машаққатлар орқали эришилганлигини ҳеч қачон унутмаслигимиз лозим, деб собиқ иттифоқ даврида бошдан кечирган машаққатларни айтиб берди. Мана мустақиллик туфайли барча соҳалар каби ислом динига бўлган эътибор тобора ошиши ота-боболаримизнинг орзу умидларини амалга оширди. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.Каримов ишларининг давом қилдираётган Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ҳам  ташаббуслари билан диний-маърифий соҳага эътибор тобора кучуяётгани инсонга ғурур ва ифтихор бағшида қилади. Мустақиллик туфайли маънавиятимиз ва маърифатимизга эътиборлари замирида биз билим олиш, ибодатларимизни бажариш, динимизни ўрганиш шарафига муяссармиз. Ҳаммамиз шуларнинг қадрига етиб, Мустаққил мамлакатимизнинг 27 йиллик ривожланиш, тараққиёт, фаровонлик йўлига ҳисса қўшиш бахтига муяссармиз.”,-деди.
“Билимлар куни”  ҳамда,  янги 2018-2019 ўқув йили муносабати билан 1 курс талабаларни табриклаш учун билим юрти ўқув ишлари бўйича мудира муовини Ҳуснигул Ҳалимова сўзга чиқиб: Алҳамдулиллаҳ, бугун барчамиз Мустақиллигимиз шарофати билан эришган ютуқларимизни нишонлаш ниятида йиғилиб турибмиз. “Билимлар куни”  ҳамда,  янги 2018 -2019 ўқув йили муносабати билан билим юртимизга қабул қилинган, шу йили сафларимизни тўлдирган 20 нафар талабаларимизни муборакбод этамиз  - деди. Билимларимиз хайрли, амалларимиз қабул бўладиган, ҳаётимиз фаровон бўлсин деб ният билдирди.
Тадбир давомида 1, 2, 3 ва 4-курс талабалари  Мусатақил юртимизнинг байрамини нишонлаш учун ўзларининг кўринишлари билан қатнашишди. Ўзбек, рус, инглиз ва араб тилларида  Ўзбекистонимизнинг буюк ютуғи, Мустақиллигимиз ҳақида нутқ сўзлашди. Мустақиллик, истиқлол, ҳуррият, ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва тенг ҳуқуқлилик тушунчаларини таърифлаб беришди. 2017-2018 йиллардаги диний-маърифий соҳадаги энг муҳим ислоҳотлар санаб ўтилди.

  

Тадбир жараёнида ўқишга қабул қилинган 1-курс талабаларига талабалик гувоҳномалари тантанали равишда топширилди.    
Бухоро шаҳар бош отинойиси Г.Юнусова  сўзга чиқиб, Аллоҳга шукрки, барчамиз шундай кунларда дийдор кўришиб турибмиз. Озод ва обод Ватанимизда тинчлик ва осойишталик ҳукм сурмоқда. Элимизда бунёдкорлик ва яратувчилик ишлари кўлами тобора ортмоқда. Азиз ва муқаддас диёримиз кун сайин гуллаб яшнамоқда. Мамлакатимиздаги тараққиёт ва юксалишлар юртдошларимизда ҳақли равишда фахр ва ифтихор туйғуларини уйғотмоқда  – деди.
Билим юрти ўқув ишлари бўйича мудира муовини навбатни  билим юрти ўқитувчиси Гулнора Бафоевага ноанъанавий тарзда ташкил қилинган “Мустаққилик дарси”ни ўтказишлари учун берди. Талабаларнинг фаол иштирокларида жуда қизиқарли ва таъсирчан ўтказилган дарс талабалар ва меҳмонларга манзур бўлди.
Тадбир  сўнгида билим юрти талабалари томонидан Қуръони карим сураларидан тиловат қилди. Билим юрти мудири Азизхўжа Иноятов дуои хайрларида Юртимиз Мустаққилиги, фаровонлигига катта ҳисса қўшаётган  ўқитувчилар жамоаси ва талабаларга билим бериш ва билим олиш каби машаққатли ва хайрли ишларида муваффақиятлар тилади. 

 
Рохат Мамадшоева
Билим юрти маънавият ва маърифат ишлари
 бўйича мудир ўринбосари
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:35
Куёш: 06:25
Пешин: 13:10
Аср: 17:25
Шом: 19:05
Хуфтон: 20:25
Тўлиқ тақвим »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram