ЎМИ Бухоро вилояти вакиллигида имом хатибларнинг навбатдаги йиғилиши
20 июн 2018 й.
310 марта ўқилди.

 

ЎМИ Бухоро вилояти вакиллигида имом хатибларнинг

навбатдаги йиғилиши

 

Бугун 20 июнь куни Когон тумани Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳининг анжуманлар залида барча имом хатиблар билан умумий йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни ЎМИ Бухоро вилояти вакили Мансур Нуруллаев олиб борди.

Йиғилишда имом хатибларнинг олти ойлик ҳисоботлари тингланиб, бажарилган ишлар муҳокама қилинди.

Шундан сўнг, вилоят бош имом хатиби Мансур Нуруллаев сўзга чиқиб, 2018 йил 19 июн куни Ўзбекистон Мусулмонлари идорасида Уламолар Кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиб келгани ҳамда кенгашда кўриб чиқилган масалалар тўғрисида айтиб ўтди. Уламолар Кенгашида барча имом хатиблар учун берилган топшириқ ва вазифаларни йиғилиш иштирокчиларига етказди.      

Йиғилиш сўнгида, юртимизда азалдан мавжуд бўлган миллатлараро тотувлик, ўзаро хурмат ва диний бағрикенглик билан боғлиқ анъаналарни сақлаган ҳолда ривожлантириб бориш ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга эканлиги хақида гапириб ўтди.    

 

ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:28
Пешин: 13:10
Аср: 15:55
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:55
Тўлиқ тақвим »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram