Ўзбекистон – бағрикенг диёр
16 ноябр 2017 й.
112 марта ўқилди.

16 ноябрь – “Халқаро бағрикенглик куни”га бағишлаб Бухоро вилоят ҳокимлиги томонидан вилоят Адлия бошқармаси, Бухоро давлат университети, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, Маданият бошқармаси,  Ўзбекистон мусулмонлари идораси  Мир Араб олий мадрасаси,  “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси Бухоро вилояти бўлими ҳамда вилоятдаги Миллий-маданий марказлар билан ҳамкорликда 2017 йил                         15 ноябрь куни Бухоро давлат университетида “Ўзбекистон-бағрикенг диёр” (Узбекистан-страна толерантности) шиори остидаги кўргазма ва анжуман ўтказилди.
                                               
Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги ҳамда идора тасарруфидаги олий ва ўрта махсус билим юртлари мударрислари ва талабалари, рус-православ, рим-католик, “Тўлиқ инжил христианлари” черковлари, яҳудийлар ва бахоийлар диний жамоалари вакиллари, миллий-маданий марказларнинг фаоллари, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида таҳсил олаётган турли миллатга мансуб талаба ёшлар, Бухоро шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи турли миллатларга мансуб фуқаролар, маҳалла фаоллари қатнашдилар.
                                              
                                                
Тадбир Бухоро давлат университети фойесида Бухоро давлат университети томонидан тайёрланган ўзбек миллий ҳунармандчилиги, санъати ва маданиятини ҳамда Миллий-маданий марказлар томонидан ташкил этилган “Ўзбекистон – бағрикенг диёр” шиори остидаги кўргазма намойиши билан бошланди. Кўргазма давомида иштирокчилар вилоятда фаолият юритаётган рус, корейс, туркман, қозоқ, турк, поляк, форс-тожик, яҳудийлар, озарбайжон, немис, татар-бошқирд миллий-маданий марказларининг фаолияти, миллий анъана ва урф-одатлари, маданияти ҳамда либосларини акс эттирувчи кўргазмалар билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, ҳар бир миллий-маданий марказ томонидан тайёрланган бадиий дастур, куй ва қўшиқлар, рақслар намойиш этилди. Шунингдек, вилоятида фаолият юритаётган турли диний конфессияларга мансуб диний ташкилотларнинг адабиётлари ва нашрлари кўргазмаси, республикамизда чоп этилаётган вақтли матбуот нашрлари, Дин ишлари бўйича қўмита томонидан нашрга тайёрланган диний-маърифий адабиётлар ва нашрлар кўргазмаси уюштирилди. 
 
                                                     
Тадбирнинг иккинчи қисми Бухоро давлат университетининг фаоллар залида давом эттирилди. Унда дастлаб жорий йилда корейс миллатига мансуб фуқароларнинг кўчирилганлигининг 80 йил тўлганлиги муносабати билан корейс миллати вакилларининг Ўзбекистонга кўчиб келиши, ўзбек халқи томонидан бағрикенглик билан қабул қилинганлиги, шунингдек, ўтган давр мобайнида корейс миллатига мансуб юртдошларининг мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий, маданий ва бошқа соҳалар ривожига қўшиб келаётган ҳиссаси, Ўзбекистон ва Жанубий Корея давлатлари ўртасидаги муносабатлар ривожи тўғрисидаги ҳужжатли фильм, “Ўзбекистон-умумий уйимиз”  намойиш этилди.
Анжуманни вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари З.Ҳидоятов кириш сўз билан очиб берди. Анжуманда Бухоро давлат университети профессори С.Иноятов “Ўзбекистонда бағрикенглик маданияти ва миллатлараро муносабатлар” мавзусида маъруза қилди. Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Мир Араб олий мадрасаси проректори А.Иноятов “Бағрикенглик – юксак фазилат” мавзусида, Бухоро шаҳридаги Рус православ черкови руҳонийси Л.Петров “Ўзбекистонда эътиқод эркинлиги” мавзусида, Бухоро шаҳридаги яҳудийлар диний жамоаси раҳбари А.Исхаков “Бағрикенглик – тинчлик ва тотувликнинг асоси” мавзусида, Ўзбекистон Корейс миллий-маданий марказлари Ассоциацияси Бухоро вилояти бўлими фаоли, меҳнат фахрийси Е.Пак “Ўзбекистон – ягона оила” мавзусида чиқишлар қилдилар.
                                                                                                          ЎМИ ахборот хизмати.
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:53
Пешин: 13:10
Аср: 15:50
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:50
Тўлиқ тақвим »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram