Қуръон беллашуви
07 июл 2018 й.
75 марта ўқилди.

Қуръон беллашуви. 

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари билан   улуғ аждодларимизнинг илмий меросларини ўрганиш борасида олиб бораётган хайрли ишлари самараси ўлароқ Бухоро вилояти Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳи ҳудудида Хожагон Нақшбандия тариқати уламолари  ҳаёти ва уларнинг қолдирган илмий меросларини ўрганиш мақсадида “Тасаввуф” мактаби очилган эди. 
«Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 16 апрелдаги ПФ–5416-сон Фармон билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2018 йил 30 апрелдаги 01А/056-сонли ва 2018 йил 05 февралдаги 01А/017-сонли буйруғига асосан Бухоро вилоятидаги “Тасаввуф мактаби” қошида  “Қуръон карим ва тажвид” ҳамда “Араб тили”ни ўрганиш бўйича ўқув курслари очилиб ўз фаолиятини йўлга қўйди. 
Биринчи очилган араб тили курси ўқувчилари бугун ўзларнинг 3 ойлик ўқишлари тугаши арафасида Қуръон ўрганган 30 нафар аёллар ўртасида Қуръон беллашуви ўтказилди. Беллашув давомида 3 ой ичида иштирокчилар Қуръон ўқишни яхши ўзлаштирганига гувоҳ бўлинди.  
Мазкур беллашув икки йўналишда бўлиб ўтди.
1. Қуръон тиловати 
2. Қуръон ҳаваскорлари
Қуръон тиловати йўналиши бўйича ҳакамларнинг қарорига мувофиқ:
1-ўрин: Шарипова Мадина
2-ўрин: Мирзаева Феруза 
3-ўрин: Набиева Шоҳиста ва Ачилова Зебиносо эгаллашди.
Қуръон ҳаваскорлари йўналиши бўйича ҳакамларнинг қарорига мувофиқ:
1-ўрин: Шаропова Меҳрангиз
2-ўрин: Гаюпова Азиза 
3-ўрин: Адилова Нодира ва Роҳатова Хабиба эгаллашди.
Шунингдек, бир қатор номинацияларда яъни:
Кўрик танловнинг тажвид маликаси номинацияси соҳибаси Қўчқорова Динора;
 Кўрик танловнинг фахрий иштирокчиси номинацияси соҳибаси Насриддинова Ҳамида;
Кўрик танловнинг энг фаол иштирокчиси номинацияси соҳибаси Гадоева Мадина эгалладилар.
Ушбу беллашув жуда ҳам қизғин ва баҳсларга бой бўлиб, барча қатнашувчиларга кўтаринки кайфият бахш этди. Тадбир ғолибларига қимматбаҳо ва эсдалик совғалари тақдим этилди. 


ЎМИ Бухоро вилояти матбуот хизмати.
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:40
Куёш: 05:30
Пешин: 13:10
Аср: 18:40
Шом: 20:20
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram