Татаристон уламоларининг Бухоройи шарифга ташрифи.
28 ноябр 2017 й.
69 марта ўқилди.

 Татаристон уламоларининг Бухоройи шарифга ташрифи.

Ўзбекистон улкан тарихий шаҳарларга бешик давлат сифатида ҳамиша сайёҳлар эътиборида бўлган. Айниқса, санъатшунос олимларнинг таъкидлашича, Ўзбекистоннинг нурли замин, дея номланишининг боиси ҳам шунча кенгликдаги ўлканинг ҳар қарич ерида дин ва ислом маданиятининг мислсиз тараққий этгани экан. Дарҳақиқат, бу ибора куни кеча Самарқанддан Бухоройи шарифда меҳмон бўлган Татаристон Республикаси уламоларидан иборат делегациянинг ташрифида ҳам ўзлигини яна бир карра намоён этди. 
                                                
Татаристон Республикаси Чистопольский район имом-мухтасиби Марсель Киямов, Қозон шаҳридаги “Рамазон” масжиди имом-хатиби Рамиль Мурадимов, Менделеевский район имом-хатиби Ирек Нуриев, шунингдек, Татаристондаги “Гаиля”, “Шамиль”, “Имом Нури” каби қатор масжидлар имом хатибларидан иборат меҳмонларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим Иномов ҳамроҳлик қилди. Меҳмонлар  Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари З. Ҳидоятов ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари  идораси вилоят  вакили М. Нуруллаев томонидан  кутиб олинди. Мартабали меҳмонлар шариф шаҳарнинг улуғ ва бетакрор қадамжолардан саналган етти пирлардан биринчилари булган Абдухолиқ Ғиждувоний ҳазратларининг қабрларидан зиёратни бошладилар.
 
Сўнгра Хожа Ориф-ар Ревгарий, Хожа Махмуд Анжир Фағнавий пирларини зиёрат этиб,  Ромитанда жойлашган Али Рометаний ҳамда Муҳаммад Бобойи Самосий ҳазратларининг хоки пойларида қуръон тиловат килиб,  дуоларга қўл очишди.  Шу билан биринчи кундаги зиератлари якунланди.
Иккинчи кунни меҳмонларимиз  Ҳазрат Амир Кулол мақбараларини зиёрати билан бошладилар. Ундан кейин Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгохида қуръон тиловат қилиниб, Аллоҳдан  икки давлат ўртасидаги муносабатлар мустаҳкам бўлиши, бошланаётган ишлар ўзининг ижобий натижаларини кўрсатишини сўраб дуолар қилдилар.
                                                 
Сўнгра Бухоро вилоятидаги  имом хатиблар,  Мир Араб Олий мадрасаси хамда  Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти  мударрислари билан учрашув ўтказилди. Ушбу учрашувда Бухоро вилоят  бош  имом  хатиби  М. Нуруллаев Бухорода мавжуд бўлган масжидлар, ундаги имом хатибларнинг  бугунги кундаги олиб бораётган ишлари тўғрисида батафсил ахборот берди.
                                                  
Шунингдек,  Татаристондан ташриф буюрган мехмонларнинг вакили ҳам, Татаристонда  фаолият юритаётган имом  хатиблар  ва  уларга  яратилган шарт шароитлар тугрисида сўзлаб берди.  Бухоройи шарифга келишдан мақсад кўҳна заминдаги улуғ зотларни зиёрат қилиш  билан бирга,  икки давлат  орасида диний-маърифий фикр, тажриба алмашинувини йўлга қўйиш ва доимий ҳамкорлик қилишдан иборат эканлигини алохида таъкидлади.
                                                    
  Шундан сўнг меҳмонларимиз  Мир Араб олий мадрасасида бўлишди. Бунда талабалар учун яратилган имконият ва шарт-шароитлар билан танишишди. Ислом дини сабоқларининг  жуда юқори савияда ўргатилаётгани  куриб,  укишга  иштиёклари  ошди.  Айниқса, ташриф буюрганлар Ҳазрат Нақшбанд музейини томоша қилишар экан, унга ғоятда юқори баҳо беришди.
                                                     
- Ўзбекистон, дея аталмиш серқуёш диёр аҳлининг нафақат  ўзи, балки, бошқа барча давлатларнинг  ҳам дини, маданияти ва санъатини қадрлаши, асраб-авайлаши ва уларни қўллаб-қувватлашдек қудратга эга эканлиги таҳсинга  лойиқ, - дея тўлқинланиб сўзлади “Гаиля” масжиди имом-хатиби Рустам Хайруллин.
                                                       
Ташриф сўнгида мартабали меҳмонлар  қадимий ва навқирон шаҳримизнинг гўзал обидалари билан танишишди. Шундан сунг  Татаристон уламолари муносиб эҳтиром ила нурли диёримиз пойтахти саналган Тошкент шаҳрига  кузатилди. Бундай саодатли ташрифлар муқаддас динимизни улуғлашда, мусулмон давлатлари ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтиришда мустаҳкам қўрғон бўлиб хизмат қилади.
                                                               Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
                                                                      Бухоро вилояти вакиллиги
                                                                             Матбуот хизмати
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:53
Пешин: 13:10
Аср: 15:50
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:50
Тўлиқ тақвим »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram