Бухоро вилоятида имом-хатиблар аҳолига тиббий ниқоблар тарқатишди
23 март 2020 й.
74 марта ўқилди.

 

Бухоро вилоятида имом-хатиблар аҳолига тиббий ниқоблар тарқатишди

Юртимиз бўйлаб пандемия кузатилаётган бир пайтда юртдошларимиз орасида коронавирус касаллигини олдини олиш, уларда ушбу касалликни юқтириб олиш хавфини камайтириш, касалликка бўлган масъулиятини ошириш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 
Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Бухоро вилояти вакиллиги тассаруфидаги масжид имом-хатиблари томонидан Бухоро вилоятидаги шаҳар, туман ҳудудлардаги бозорлар ва маҳалларда истиқомат қилувчи инсонларга коронавирус касаллигини олдини олиш бўйича тарғибот ишлари ва бир марталик ҳимоя ниқобларини тарқатиш акцияси  ўтказилмоқда. Ушбу акция доирасида вилоят бўйича барча имом-хатиблар жуда ҳам фаол қатнашмоқдалар.
Акция доирасида имом-хатиблар томонидан 2000дан зиёд химоя ниқоблари, ҳар-хил турдаги озиқ-овқат махсулотлари ва  хомийларни жалб қилган ҳолда қўй сўйилиб,  гўштлар моддий ёрдамга муҳтож оилаларга, ногиронларга ва боқувчисини йўқотган оилаларга беминнат тарқатилмоқда. Шунингдек имом хатиблар томонидан ижтимоий кўмакка мухтож оилалардан ҳам хабар олиниб, кам таъминланган оилаларга эҳсонлар улашилиб келинмоқда.
Ўзимизни, оиламиз ва яқинларимизни “кўринмас душман” хуружидан биргаликда сақлайлик!
Мазкур акция Бухоро вилоятидаги имом-хатиблар томонидан давом эттирилмоқда. 
Азизлар! Синовли дамларда барчамиз аҳил ва ҳамжиҳат бўлайлик!

ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:35
Куёш: 05:18
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:05
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram