Умра мавсуми бошланди
18 ноябр 2019 й.
84 марта ўқилди.
Умра мавсуми бошланди
Бухоро вилоятидан “Умра-2019-2020” мавсумининг дастлабки зиёратчилари вилоятдан пойтахтга қараб жўнаб кетдилар.
Уларни кузатиш жараёни алоҳида эҳтиром ва кўтаринки кайфият билан ташкил этилди. Зиёратчи отахону-онахонлар дастлаб Файзобод жомеъ масжидига тўпландилар. У ерда уларга Бухородан бошлаб Саудия Арабистонигача бўлган сафар қоидалари ва манзилга етиб борганда қилиниши лозим бўлган ишлар яна бир бор қисқача эслатиб ўтилди.
Зиёратчиларимиз Тошкент халқаро Аэропортидан “Тошкент-Жидда-Тошкент” рейси билан ибодатлар бажариш учун жўнаб кетадилар
ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
«орқага