“Вақф” фонди Қашқадарёнинг олис қишлоқларида замонавий масжидлар бунёд этди
13 июн 2019 й.
120 марта ўқилди.

 “Вақф” фонди Қашқадарёнинг олис қишлоқларида замонавий масжидлар бунёд этди


Аллоҳ таоло Ўз Каломи Қуръони каримнинг Тавба сураси 18-оятида шундай марҳамат қилади:
“Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закотни берганлар ва Аллоҳдан бошқадан қўрқмаганларгина обод қиларлар. Ажаб эмаски, ана ўшалар ҳидоят топгувчилардан бўлсалар”
Эзгу мақсадни кўзлаган “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари ходимлари Рамазон ойи арафасида фонднинг “Масжидлар” акцияси доирасида Қашқадарё вилоятида янгидан бунёд этилаётган масжидларда олиб борилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишиш мақсадида воҳага ташриф буюрди. 
Ташрифнинг илк манзили Чироқчи туманининг олис қишлоқларидан бирида обод этилаётган “Қўзибоқар ота” жомеъ масжиди бўлди. Мазкур масжиднинг эски биноси батамом вайрона ҳолга келганлиги сабаб, қишлоқ аҳли ёрдам сўраб фондга мурожаат қилади. Мурожаатлари инобатга олиниб фонд томонилан ҳомийлар билан ҳамкорликда янги масжид қуриб битказилди. Айни дамда масжидда 5 маҳал ибодатлар адо этилмоқда. “Масжид учун мўлжалланган янги таҳоратхона ҳам тез орада қуриб битказилади” дейди фонд раҳбари И.Халилов. 
Кейинги манзил вилоятнинг Қамаши тумани бўлиб ҳудуддаги ўнга яқин қишлоққа хизмат қилаётган “Чим” жомеъ масжиди эса анчайин эски ва жуда ҳам тор бўлиб қолган. Таъкидлаш жоизки мазкур масжид тўлиқ фонд маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган бўлиб айни дамда сувоқ ишлари жараёни кетмоқда. 
Мазкур масжиднинг яна бир аҳамиятли томони Тошкент-Термиз магистрал йўли ёқасида жойлашганлигидир. Шунга кўра масжиднинг йўлга яқин қисмидан аёллар учун алоҳида таҳоратхона ва ҳонақоҳ бунёд этилмоқда. 
Ҳадиси шарифларда Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар:
“Ким Аллоҳнинг розилигини тилаб бир масжид қурса, Аллоҳ жаннатда унга ўшанинг мислини қуриб беради”
Азиз саховатпеша ватандошларимизни “Вақф” фондининг хайрия ишларида ҳамкорлик қилишга чорлаю қоламиз!

"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:40
Куёш: 05:30
Пешин: 13:10
Аср: 18:40
Шом: 20:20
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram