Аждодларимиз мероси – маънавиятимиз сарчашмаси
19 ноябр 2019 й.
77 марта ўқилди.

 
Аждодларимиз мероси – маънавиятимиз сарчашмаси
 
Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Мир Араб олий мадрасасида Абдулхолиқ Ғиждувоний таваллудининг 915 йиллиги ва Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 700 йиллигига бағишланган “Аждодларимиз мероси – маънавиятимиз сарчашмаси” мавзусидаги республика талабалар анжумани ўтказилди. Тадбир Когон туман Баҳоуддин Нақшбанд мажмуаси конференция залида бўлиб ўтди.
Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 сентябрдаги “2020 йилда Бухоро шаҳрининг Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилиниши муносабати билан ўтказиладиган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги йиғилиш баёни ижроси юзасидан ташкиллаштириди.
Тадбирнинг мақсади Нақшбандия тариқати намояндалари, хусусан, Абдулхолиқ Ғиждувоний ва Баҳоуддин Нақшбанднинг ҳаёти ҳамда фаолияти, тасаввуф таълимотининг ислом илмлари доирасида тутган ўрни, юртимизда етишиб чиққан алломалар меросининг ёшлар тарбиясидаги аҳамияти, шунингдек, Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақидаги билимларни ошириш ҳамда кенг жамоатчиликка тарғиб қилишдан иборат.
Тадбирда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг масъул ходимлари, Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари З.Хидоятов, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Бухоро вилояти вакили Ж.Элов, Ўзбекистон Республикасидаги барча диний таълим муассасалари, шунингдек, Бухоро давлат университети ҳамда Бухоро муҳандислик-технология институти вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда қуйидаги нақшбандия тариқати намояндаларининг ҳаёти ва фаолияти, тасаввуф таълимотининг ислом илмлари доирасида тутган ўрни, Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, юртимизда етишиб чиққан алломалар меросларининг ёшлар тарбиясидаги аҳамиятига оид мавзулар ёритилди.
Тадбир якунида анжуман иштирокчилари ва меҳмонлар учун қадимий Бухоройи шарифнинг тарихий обидалари, шу жумладан, “Етти пир” мажмуаларига зиёрат ҳамда саёҳат ташкил этилиш режалаштирилган.

ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:05
Куёш: 07:56
Пешин: 13:10
Аср: 15:50
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:50
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram