Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик куни
20 ноябр 2019 й.
105 марта ўқилди.

 

Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик куни

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртида “Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик куни” мавзусида диний таълим муассасалари талабаларининг Республика анжумани бўлиб ўтди.
Тадбир Когон туман Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳининг конференция залида ўтказилди.
Ҳаракатлар стратегиясининг 5 тамойилини амалда бажаришни ўз ичига олган дастур ижросида ўтказилаётган мазкур тадбирнинг асосий мақсади кўп миллатли Ўзбекистон диёрида миллати, ирқи, наслу-насаби ҳамда эътиқодидан қатъий назар мамлакатимиз тараққиёти ва барқарорлиги йўлида тинч-тотувликда яшашларидир.
130 дан ортиқ миллат ва элатлар истиқомат қиладиган Ўзбекистон диёрида 16 та диний конфессиялар ўз фаолиятларини олиб боришяпти. Яъни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфида масжид ва мадрасаларга қандай шароитлар яратилган бўлса бошқа диний конфессияларнинг ҳам фаолиятларини олиб боришлари учун шароитлар давлатимиз томонидан яратиб берилган.
ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:05
Куёш: 07:56
Пешин: 13:10
Аср: 15:50
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:50
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram