Муфтий ҳазратлари Бухоро вилояти имом хатиблари ва ноиблари билан учрашдилар
11 декабр 2019 й.
102 марта ўқилди.

 

Муфтий ҳазратлари Бухоро вилояти имом хатиблари 

ва ноиблари билан учрашдилар

2019 йил 10 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедовнинг Бухорои шарифга ташриф буюрдилар. Ташрифнинг аввали Баҳоуддин Нақшбанд мажмуасидан бошланди. Таомилга биноан ўтганларнинг руҳи поки ҳақига Қуръон тиловат қилинди.
Муфтий ҳазратлари юртимизнинг бир қатор ҳудудларида бўлиб, муҳтарам Президентимиз ташрифлари чоғида берилган соҳага тегишли бир қатор топшириқларнинг ижроси, диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ишлар кўлами билан танишдилар. Сафарлар доирасида аҳоли вакиллари билан учрашувлар, турли хайрия ва саховат тадбирлари ҳам ташкил этилди. Бу галги сафарда ҳам мана шундай ишларга катта урғу берилди.
Маълумки, Президентимизнинг 2017 йил 1 июлдаги “Абдухолиқ Ғиждувоний таваллудининг 915 йиллигини ва Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 700 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш тўғрисида”ги фармойишига биноан бугун Бухоро улкан бунёдкорлик майдонига айланди.
Давлатимиз раҳбари шу йил 16 февраль куни Бухоро вилоятига ташрифлари чоғида уламою фузалолар, азиз авлиёлар мангу қўним топган масканларни янада обод этиб, бу жойларда зиёратчилар учун зарур шароитлар яратиш борасида мутасаддиларга берилган кўрсатмалар ижроси бўйича режали ишлар қилинаётганига гувоҳ бўлинди.
Айни пайтда етти пир – Абдулхолиқ Ғиждувоний, Муҳаммад Ориф Ревгарий, Маҳмуд Анжир Фағнавий, Хожа Али Ромитаний, Муҳаммад Бобойи Самосий, Саййид Амир Кулол ва Баҳоуддин Нақшбанд меъморий мажмуалари янада обод қилиняпти.
Бухоро вилояти бўйлаб сафарлари давомида жоме масжидларда меҳнат қилаётган имом-хатиблар ва ноиблар билан мулоқот ўтказдилар. 
Ушбу йиғилишда тизимда олиб борилаётган ишлар таҳлил қилиниб, мавжуд муаммолар тингланди, ечими бўйича аниқ таклифлар берилди. Шунингдек, бугунги кунда имом-хатиблар олдида турган муҳим вазифалар ва жаҳолатга қарши маърифат билан курашда уларнинг ўрни каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. 
Мулоқотда мамлакатимиз бўйлаб олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, бугунги тинч ва осойишта кунларнинг қадрига етиш ва шукроналик ҳисси билан яшаш каби жиҳатларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Дарҳақиқат, маънавият ва маърифатни ҳаётининг бош аъмоли деб билган кўҳна ва боқий Бухоро илм аҳли бугунги кунда Президентимиз раҳнамолигида шиддат билан меҳнат қилмоқда. Натижада, ҳар бир инсон ўтган улуғларнинг, жумладан, Етти пирнинг муборак қадамжоларини янада обод этиш, уларга муносиб бўлиш ишқи, меҳри билан, олиб борилаётган бунёдкорлик ишларига ўз улушини қўшиш илинжида яшамоқда.

ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:05
Куёш: 07:58
Пешин: 13:10
Аср: 16:15
Шом: 17:55
Хуфтон: 19:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram