Бухоро вилоятидаги эҳтиёжманд оилалар холидан хабар олинди
11 декабр 2019 й.
367 марта ўқилди.

 

Бухоро вилоятидаги эҳтиёжманд оилалар холидан хабар олинди

Инсон қалбига йўл меҳр-мурувват ва саховатдан бошланади. Минг йиллар давомида шаклланган меҳр-оқибат, меҳр-мурувват тушунчалари асрлар мобайнида эл-юртимизнинг дунёқараши, маънавий ҳаётининг негизи сифатида вужудга келган, онгимиздан чуқур жой олган буюк қадриятларнинг амалий ифодасидир. Етим-есирлар, бева-бечоралар ва ногиронларга, мусофирларга мурувват кўрсатиш, сидқидилдан беғараз ёрдам бериш каби фазилатлар азалдан маънавий онгимизга сингиб кетган.
Муҳтарам Юртбошимиз ташаббуслари билан ташкил этилган “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан халқимизнинг оғирини енгил қилиш, муаммоларини бироз бўлсада аритиш, дилларига хушнудлик олиб кириш мақсадида кўплаб хайрия ишлари олиб борилмоқда. Шу мақсад доирасида меҳрибонлик, саховат ва нуронийлар уйлари, шифохоналар, беморлар, мактаб-интернатлари, моддий етишмовчилиги бор хонадонлар, боқувчисини йўқотган оилаларга беғараз ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов Бухоро вилоятига сафарлари мобайнида ҳудуддаги ёрдамга муҳтож ва жисмоний имконияти чекланган кишиларни илиқ сўзлари ила уларнинг синиқ кўнгилларига хурсандчилик киритдилар. Мана шундай эътиборга муҳтож, қалби ўксик фуқароларга “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари, ногиронлик аравачалари ва пул маблағлари тарқатилди. Эътибордан масрур қалблар кўрсатилган ёрдам ва ғамхўрликдан мамнун бўлиб, кўзларида ёш ила миннатдорлик изҳор қилдилар.
Шунингдек, муфтий ҳазратлари бошчилигида уйма-уй юриб, етим-есирлар, кам таъминланган оилалар, эътиборга молик инсонлар ҳолидан хабар олиниб, уларга туҳфалар улашилди ва моддий ёрдамлар кўрсатилди.
Мана шундай хайрия ишлари орқали шундай инсонларнинг синиқ кўнгилларини кўтариб, дилларига мамнунлик улашиш ҳар бир виждонли инсон учун ҳузурбахш амаллардан ҳисобланади.
 
ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:05
Куёш: 05:55
Пешин: 13:10
Аср: 18:05
Шом: 19:50
Хуфтон: 21:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram