"Вақф" фонди раҳбари Хожа Аҳрор Валий зиёратгоҳида амалга оширилган ишлар билан танишди
05 март 2019 й.
374 марта ўқилди.

 

 "Вақф" фонди раҳбари Хожа Аҳрор Валий зиёратгоҳида амалга

оширилган ишлар билан танишди


Бугунги кунда Давлатимиз раҳбари топшириғига биноан "Вақф" хайрия жамоат фондига ўтказилган юртимиздаги юзлаб зиёратгоҳ ва қадамжолар обод қилинмоқда. Ушбу масканларни ривожлантириш, уларнинг фаолиятини тўғри йўлга қўйиш мақсадида ҳар бирининг фаолияти билан яқиндан танишиб чиқиш йўлга қўйилди.
Шундай ташрифлардан бири жорий йилнинг 2-3 март кунлари "Вақф" хайрия жамоат фонди бошқарув раиси И.Халилов томонидан Самарқанд вилоятида жойлашган муқаддас қадамжо - Хожа Аҳрор Валий зиёратгоҳига амалга оширилди.
Фонд раҳбари зиёратгоҳ бошқаруви, ходимлар фаолияти, олиб борилаётган амалий ишлар, биноларнинг ҳолатини кўздан кечириб, амалга оширилган ишлар билан танишди.
Бир ой муқаддам ушбу зиёратгоҳга амалга оширилган ташриф доирасида қадамжо масжидининг таҳоратхонасини қайта таъмирлаш, бу ерда барча қулайликларни яратиш бўйича топшириқ берилган эди. Ушбу топшириқлар ижроси юзасидан масжид таҳоратхонаси қайта таъмирланиб, аёл ва эркак зиёратчилар учун шароитлар яратилди.
Бундан ташқари, мажмуада фаолият олиб бораётган кутубхоналар ҳам "Вақф" хайрия жамоат фонди Самарқанд вилоят филиали ташаббуси билан китоблар билан бойитилди.
Маълумот учун, Хожа Аҳрор Валий даҳмаси Самарқанд вилояти Самарқанд туманидаги Улуғбек қишлоғида жойлашган меъморий ёдгорликдир. XV асрга мансуб бу даҳма Хожа Аҳрор Валий қабри яқинида жойлашган. Мажмуа турли даврларда бунёд этилган мадраса, масжид, минора ҳамда ҳовуздан иборат.

 "Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:53
Пешин: 13:10
Аср: 15:50
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:50
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram